Бухоро ҳокими Карим Камолов оламдан ўтди

Бухоро ҳокими Карим Камолов оламдан ўтди

@Sirdaryo
Фото: «Xabar.uz»

Бугун, давлат ва жамоат арбоби, Бухоро вилояти ҳокими в.б. Камолов Карим Джамалович 66 ёшида вафот этди, дейилади «Xabar.uz» хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Карим Камоловда жорий йилнинг 25 июль куни коронавирус инфекцияси тасдиқланганди. Шу кундан бошлаб вилоят раҳбари Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро вилоят филиалида муолажа олишни бошлаган.

29 июль куни эса даволаш муолажаларини давом эттириш учун Тошкент шаҳридаги клиникага кўчириб ўтказилганди.

Карим Камолов шу йилнинг 29 февраль куни Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчиси этиб тайинланганди.

Report Page