Ғаллани ўз вақтида экиш, эртанги мўл ҳосил етиштириш кафолати ҳисобланади...

Ғаллани ўз вақтида экиш, эртанги мўл ҳосил етиштириш кафолати ҳисобланади...

@sirdaryo
Оқолтин тумани
Сирдарё вилояти Оқолтин  тумани “С.Сиддиқов” сув истеъмолчилари уюшмаси ҳудудидаги “Оқолтин нав синаш участкаси” фермер хўжалиги даласида 2021 йил ҳосили учун очиқ майдонларга ғалла экиш ҳамда ғўзани дефолиация қилиш бўйича ўқув амалий семинар бўлиб ўтди.
Оқолтин тумани

Семинарда вилоят ҳокими ўринбосари Комилжон Эркинович, тумандаги сектор раҳбарлари, пахтачилик кластерлари раҳбарлари, қишлоқ ҳамда сув хўжалиги бўлими мутахассислари, фермер хўжаликлари раислари, мутасадди ташкилот ва идоралар вакиллари иштирок этди.

Оқолтин тумани
Оқолтин тумани

Жорий мавсум қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам синовли ўтганлигига қарамай  туманда ғаллачиликдан мўл ҳосил етиштирилгани, ғаллачиликда эришган туман ғаллакорларининг бу меҳнат зафари тасодиф эмаслигини келгуси мавсумда ҳам исботлаш лозимлиги таъкидланди.

Оқолтин тумани

Туманда 2021 йил ҳосили учун 13,5 минг гектар ер майдонига ғалла экилиши назарда тутилган. Шундан 6,5 минг гектарини очиқ майдонлар ташкил этса, 7 минг гектари пахта қатор орасига экилади.

Оқолтин тумани
Оқолтин тумани

Ғалла экиш тадбирларини бошлаш олдидан ғаллакорларимизга куч-ғайрат ҳамда баракали ҳосил тилаб жонлиқ сўйилди.

Оқолтин тумани
Оқолтин тумани
Оқолтин тумани

Албатта бошоқли дон экинларининг экиш муддатларини тўғри белгилаш ниҳоятда зарур тадбирлардан бири бўлиб, келгуси йил ҳосили тақдирини белгилайди.

Оқолтин тумани

Шунингдек, туманнинг 13,5 минг гектар пахта далалари дефолиация қилиниши режалаштирилган бўлиб, бу ишларни амалга ошириш учун 16 та отряд шакллантирилди. Уларга 56 дона ОВХ пуркагичлари жалб қилинган.

Оқолтин тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Report Page