«Humo»да янги БПТ ташкил этилди

«Humo»да янги БПТ ташкил этилди

@Sirdaryo
“Humo” савдо маркази

Бу ҳақда Гулистон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.

"O‘zLiDeP Гулистон шаҳар Кенгаши томонидан “Humo” савдо марказида Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан “Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним” шиори остида байрам тадбири ўтказилди.

Партиянинг асосий бўғини бўлган бошланғич партия ташкилоти ишларини жонлантириш, электоратимиз сафларини янада кенгайтириш, партиянинг ғоявий мақсад ва дастурларини тарғиб этиш мақсадида Гулистон шаҳрида яқинда ўз фаолиятини бошлаган «Dantes Construction» МЧЖ таъсисчиси Дантес Устаджалилов ҳамда ишчилари билан учрашув ташкил этилди.

Учрашув давомида мамлакатимизда тадбиркорлар учун яратилаётган шароитлар, қабул қилинаётган қарор ва фармонларнинг аҳамияти тушунтирилди. Тадбир якунида “Humo” савдо маркази қошида янги БПТ ташкил этилди", - дейилади хабарда.

Report Page