Карантин юмшатилди дегани касаллик йўқолди, юқмайди дегани эмас

Карантин юмшатилди дегани касаллик йўқолди, юқмайди дегани эмас

@Sirdaryo
Фото: ЎзА

Гарчанд карантин чоралари юмшатилган бўлсада инсон саломатлиги учун пандемия хавфи нафақат Ўзбекистонда, балки бутун дунёда мураккаблигича сақланиб турибди.

Бир қатор ривожланган ва ривожланиш босқичида бўлган давлатлардаги сингари мамлакатимизда ҳам жорий йилнинг 15 августидан бошлаб махсус комиссия қарорига кўра карантин чекловлари юмшатилди. Лекин бу – коронавирус инфекциясини юқтириб олиш хавфи камайганини англатмайди, асло.

Минг афсуски, “Карантин талаблари юмшатилди” деган тушунчани тўлалигича англаб етмаган баъзи юртдошларимиз буни ўз онглари даражада тушиниб, “Карантин бекор бўлибди” дея кўча-кўйда, бозор-ўчарда, чойхона ва жамоат жойларида ниқобсиз юрганлар кўп.

Сирдарё тумани марказида ички ишлар бўлими бошлиғи О.Абдуллев, давлат солиқ инспекцияси бошлиғи И.Ҳасанов ҳамда Президент Халқ қабулхонаси туман бўлими мудири Ш.Нариевлар ҳокимлик ва прокуратура вакиллари билан ҳамкорликда халқ орасига кириб, барчани огоҳликка чақирди. Инфекциянинг юқумлилик хавфи юқорилиги тушинтирилди.

– Асосан, аҳоли гавжум – умумий овқатланиш, бозорлар, савдо дўконлари, жамоат транспортларида бўлганимизда фуқароларнинг кўпчилиги ниқобсиз юрган ҳолатларга дуч келдик, – дейди Президент Халқ қабулхонаси Сирдарё тумани бўлими мудири Шуҳрат Нариев. – Ҳар куни мунтазам равишда телевидение, радио, ижтимоий тармоқлар ва умуман барча оммавий ахборот воситаларида карантин чоралари юмшатилгани билан коронавирус инфекциясининг юқиш хавфи йўқолмагани, барча зарур эҳтиёт чораларини кўриш зарурлиги, ўзини, фарзандларини, яқинларини ва қолаверса, ўзгалар саломатлигини хавфга қўймаслик лозимлиги ҳақида айтилсада, фуқароларимиз ниқобсиз юрибди, қўлқопсиз савдо қилмоқда, антисептик воситалардан фойдаланмаяпти.

Туман халқ қабулхонаси, ҳокимлик, прокуратура, ички ишлар, солиқ вдоралари билан ҳамкорликда туман марказида, халқ орасида ўтказган ўрганишларимиз давомида бундайларни жиддий огоҳликка чақирдик.

Коронавирус инфекциясини юқтириб олишни олдини олишга қарши аҳоли орасига уюштирилган ҳамкорликдаги тадбир давомида ниқобсиз кўчада юрган қоидабузарларга қарши – тушинтириш-тарғибот ишлари олиб борилди.

Қадрли юртдошлар ушбу ҳозирча бедаво бўлиб турган дардни юқтириб олишдан ҳеч ким кафолатланмаган. Шу сабаб, ўзингизгизни ва яқинларингизни асранг. Карантин қоидаларига амал қилинг.

Уйда қолинг!

А.ҚАЮМОВ, Ф.ТОШМАТОВ (сурат), ЎзА

Report Page