Гулистон туманида 2021 йил хосили учун ғалла экиш, ғўза дефолиацияси ва пахта йиғим терим мавсумига ташиш техникаларининг тайёргарлиги бўйича амалий семинар бўлиб ўтди

Гулистон туманида 2021 йил хосили учун ғалла экиш, ғўза дефолиацияси ва пахта йиғим терим мавсумига ташиш техникаларининг тайёргарлиги бўйича амалий семинар бўлиб ўтди

@Sirdaryo
Фото. Гулистон тумани

"Ота-боболаримиздан қолган битта нақл бор, "Эрта эккан эрта ўради". Мақсад уруғни ерга қанча эрта қадаса, ҳосилни ҳам эрта кўтариши аниқ. Бошоқли дон экинларининг экиш муддатларини тўғри белгилаш ниҳоятда зарур тадбирлардан бири бўлиб, келгуси йил ҳосили тақдирини белгилайди.

Гулистон тумани Бешбулоқ СИУдаги "Жаффар бобо тухфаси" фермер хўжалигида 2021 йил хосили учун ғалла экиш бўйича кўргазмали семинар бўлиб ўтди.

Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани

Семинарда туман ҳокимлари ва сектор раҳбарлари иштирок этди. Семинар аввалида, Яратгандан экилаётган бошоқли дон уруғига мол-ҳосил сўраб қурбонлик қилиниб, дуолар қилинди.

Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани

Семинарда иштирок этган мутасаддилар, соҳа мутаҳассислари кузги бошоқли дон экиш ва мўл хосил олиш учун зарур бўлган тавсиялар бериб ўтдилар.

Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани

Етиштирилган пахта ҳосилини нес-нобуд қилмасдан  тез ва сифатли йиғиб-териб олиб, мавсумни муваффақиятли якунлаш кўп жиҳатдан йиғим-теримни тўғри ташкил этишга боғлиқ. Туманда жорий йилда пахта йиғим-терими мавсумида қатнашадиган 64 та транспорт тракторлари, 128 та трактор тиркамалари ҳамда 44 та ОВХ пуркагичлар белгиланган дислокация жойларига йиғилиб, таъмирлаш ишлари ниҳоясига етказилди.

Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани

Бунинг учун ғаллани навлар бўйича жойлаштириш ва кузги ғаллани экишнинг ташкилий чора тадбирларини ишлаб чиқишда жорий йилда эришилган натижалар, шунингдек айрим фермер хўжаликлари томонидан йўл қўйилган хато-камчиликлар таҳлил қилиниб амалга ошириладиган тадбирлар, иш тизими режалаштирилди. Бу йил барча майдонларга 200 килограммдан фосфорли ўғит бериб экилади. Кузги буғдой уруғини экиш ҳар бир минтақада, тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда мақбул муддатларда ўтказилиши, уруғни бир текис ундириб олиш, қишки тиним даврига кириш учун тайёргарлик ҳолатининг яхши ўтиши, меъёрида қишлаш ва юқори ҳосил беришини таъминлайди.

Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page