Коронавирус пандемияси қачон тугайди? Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ўз прогнозини берди

Коронавирус пандемияси қачон тугайди? Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ўз прогнозини берди

@Sirdaryo
Фото: «Xabar.uz»

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти COVID-19 пандемияси икки йил ичида тугашини кутмоқда. «Xabar.uz» хабарига кўра, ташкилот бош директори Тедрос Адҳаном Гебрейесус шундай баёнот берган.

«Ҳозирги вазиятда кўплаб технологияларга эгамиз. Ўзаро алоқалар қанча кўп бўлса, вирус шунча тез тарқайди, бироқ биз уни тўхтатадиган технологияларга эгамиз. Бир томондан, глобаллашув ва жуда улкан ўзаро алоқалар кўринишидаги камчилигимиз, иккинчи томондан, технологик устунлигимиз бор. Ушбу пандемияни икки йил ичида бартараф этишдан умидвормиз», — деди Гебрейесус COVID-19 бўйича вазиятни 1918 йилги «испан гриппи» эпидемияси билан солиштираркан.

Эслатиб ўтамиз, ЖССТ 2020 йилнинг 11 март куни янги коронавирус инфекциясини пандемия сифатида эълон қилганди.

Report Page