Сирдарё туман ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули “Бахмал” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтди.

Сирдарё туман ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули “Бахмал” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтди.

@Sirdaryo
Фото: Сирдарё туман ҳокимлиги

2019-йил 21-август куни Сирдарё туман ҳокими 1-сектор раҳбари А.Мухамадиев навбатдаги сайёр қабули Сирдарё тумани “Бахмал” махалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтди.

Фото: Сирдарё туман ҳокимлиги

Ўрганиш жараёнида “Бахмал” МФЙдаги 24-умумтаълим мактаби худудидаги яроқсиз симёғочларини алмаштириш, трансфарматорни атрофларини ўраш, синфхоналарни ва спорт залини таъмирлаш бўйича тумандаги ташкилот рахбарларига кўрсатма ва топшириқларини берди.   

Шундан сўнг уйма-уй юриб аҳолининг турмушидан хабар олинди. “Майин шамол” кўчаси 7-уйда истиқомат қилувчи фуқаро Ш.Абдухаликова ўзининг яшаб турган уйнинг том қисмини жорий таъмирлаш, суюлтирилган газ балон билан таъминлаш, ўзини ҳамда фарзандини тиббий кўрикдан ўтказишда амалий ёрдам беришни сўради.

Фото: Сирдарё туман ҳокимлиги

Сектор раҳбари томонидан ушбу муаммолар ўз жойида ҳал қилинди,  туман газ таминоти рахбари томонидан Шоира опага газ балон тақдим қилинди. Туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокорига топшириқ ва кўрсатма берилди.

Сизнинг рекламангиз учун жой!

Қаноат кўчаси 9-уйда истиқомат қилувчи фуқаро Х.Тажанов ногиронлиги сабабли ногиронлик аравачаси олиш масаласида мурожаат қилди.

Фото: Сирдарё туман ҳокимлиги

Қаноат кўчаси 14-уйда яшовчи фуқаро И.Рўзибаевани 2018 йил туғилган фарзандини туғма ногирон бўлганлиги сабабли жаррохлик учун ордер олишда амалий ёрдам беришни сўради.

Шайдо кўчаси 12-уйда яшовчи фуқаро У.Намазова ногирон бўлганлиги сабабли жаррохлик учун ордер олишда амалий ёрдам беришни сўради.

Аҳиллик кўчасида яшовчи фуқаро Б.Намазова уй-жойини таъмирлашда амалий ёрдам беришни сўради.

Сектор раҳбари томонидан ушбу муаммоларни ҳал қилиш юзасидан тегишли туман ташкилот рахбарларига топшириқ ва кўрсатмалар  берди.

Сирдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page