Гулистон
@SirdaryoЎзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий тизимларида раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди.
Ички ишлар вазирлиги хабарига кўра, подполковник Файзиев Алауддин Джамалиддинович, Сирдарё вилояти Гулистон тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, подполковник Алауддин Файзиев Сардоба тумани Ички ишлар бўлимига бошлиқ бўлиб ишлаган.