Энди навбат Гулистон шаҳрига

Энди навбат Гулистон шаҳрига

@Sirdaryo
Фото: ЎзА

“Ҳудудий электр тармоқлари” матбуот хизматидан маълум қилишларича, “Toshelectroapparat” масъулияти чекланган жамияти билан ҳамкорликда Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида замонавий электр ҳисоблагичларни ўрнатиш ишлари бошлаб юборилди.

Айни вақтда Гулистон шаҳрида 25 минг нафардан кўпроқ аҳоли вa 3975 тa юридик истеъмолчига ўттиз мингтадан зиёд ҳисоблагич ўрнатилиши белгиланган.

Сизнинг рекламангиз учун жой!

Қайд этиш жоизки, Президентимизнинг 2018 йил 23 октябрда “Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ)ни жорий этиш мақсадида ҳисоблагичлар истеъмолчиларга бепул ўрнатилмоқда.

Ўрнатилаётган электр ҳисоблагичнинг ишлаши, ундан фойдаланиш қоидалари ва шунга ўхшаган бошқа кўпгина маълумотларни аҳолига етказиш учун махсус видеоролик тайёрланди ва жамиятнинг телеграмм каналига жойлаштирилди.

Айни вақтда ҳисоблагичлар ўрнатишда бирор бир англашилмовчилик ёки тамагирлик ҳолатлари кузатилаётган бўлса, хабардор бўлишни истаймиз. Ҳурматли истеъмолчилар, пул талаб қилинаётган ёки манфаатларингиз камситилаётган бўлса, “Ҳудудий электр тармоқлари”нинг 71-233-01-28, 78-150-75-64 рақамларига ёки Telegramʼдаги “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ bilan muloqot” канали орқали ҳам ўз мурожаатларингизни йўллашингизни сўраймиз.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати

ЎзА

Report Page