LIVE: ОАВ ходимлари иштирокида "I Халқаро инвестиция форуми" якунларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

LIVE: ОАВ ходимлари иштирокида "I Халқаро инвестиция форуми" якунларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

@Sirdaryo
Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Сирдарё вилоятининг инвестицион салоҳиятини намойиш қилиш, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш орқали самарали лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган "I Xalqaro investitsiya forum"га 40 дан ортиқ давлат вакиллари ташриф буюрди.

Халқаро форум Сирдарё вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган.

Форум қатнашчилари майдони 5,3 минг км2 га яқин Сирдарё қулай географик жойлашуви, ривожланган транспорт коммуникациялари, хом-ашё ресурслари, ёш ва малакали ишчи кучи мавжудлиги билан хорижий инвесторлар эътиборини қозонганлигини эътироф этишмоқда.

Ҳақиқатдан ҳам Сирдарёда ташкил қилинаётган қўшма ва хорижий корхоналар сони ошиб қурилиш, қишлоқ хўжалиги, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш соҳаларида салмоқли ўсиш кўрсаткичларига эришилган.

2019-2020 йилларда вилоятда саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида умумий қиймати қарийб 178 миллион сўм бўлган инвестиция лойиҳалари дастури ишлаб чиқилган.

Ўтказилган учрашувларда ташкилотчилар томонидан инвесторларга, шу жумладан хорижий инвесторларга яратилган шароитлар тўғрисида маълумотлар берилди.

Сизнинг рекламангиз учун жой!

Шунингдек, форумда "Сирдарё" эркин иқтисодий зонаси, туризм соҳаси, шаҳар ва туманлардаги инвестициявий лойиҳалари таклиф этилди.

Музокаралар уч йўналишда сексияларга бўлинган ҳолда ўтказилди. Якунда биринчи йўналиш бўйича қиймати 100 миллион АҚШ доллари, иккинчи ва учинчи йўналишларнинг ҳар бири бўйича қиймати 50 миллон АҚШ доллари бўлган лойиҳалар бўйича келишувга эришилди.

Эслатиб ўтамиз, форумда хорижий инвесторлар билан 200 миллион АҚШ долларидан ортиқ лойиҳалар имзоланиши кутилаётган эди.

Айни дамда Сирдарё вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Каримов ва вилоят ҳокими ўринбосари Ж.Ибрахимовлар иштирокида ОАВ ходимлари билан музокаралар якунига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Халқаро форум жараёнлари ёритиб борилади.

Янгиер шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Report Page