СУДЛАР БИЛАН ҲАМКОРЛИК!

СУДЛАР БИЛАН ҲАМКОРЛИК!

@Sirdaryo
СУДЛАР БИЛАН ҲАМКОРЛИК!

Бугунги кунда интернет ижтимоий тармоғи, энг тез ва энг қулай ахборот ташувчи тармоққа айланган десак муболаға бўлмайди.

Баъзан мазкур ижтимоий тармоқда тарқалаётган турли хил ахборотларга суд ёки бошқа давлат идораларидан норози бўлиб, ҳар хил постлар қолдирилаётганини кўриб, фуқарорларда ҳуқуқий саводхонлиги етарли даражада эмаслигидан таъжубланасан киши.

Бизнинг туманда тўрта жиноят, фуқаролик, иқтисодий ҳамда маъмурий ишлари бўйича судлар фаолият олиб бормоқда. Барчаси билан ҳамкорликда иш олиб боришни йўлга қўйганмиз.

Судлар маҳаллаларда, ўқув биноларида, ҳокимлик биносида сайёр учрашувлар, сайёр қабуллар, сайёр судлар ташкиллаштириб фуқароларнинг ҳуқуқий онгини, судга бўлган ишончини ҳар тамонлама ёритиб маърузалар, тушунтиришлар, тарғиботлар олиб бораётганлигини гувохи бўлиб келмоқдамиз.

Сизнинг рекламангиз учун жой!

Суд бу олий даргоҳ, яъни АДОЛАТ қўрғони эканлиги ҳақида қанчалик тарғиб қилинмасин ҳуқуқий саводхонлиги жуда ҳам саёз бўлган фуқарорлар интернет ижтимоий тармоғида, турли хил давраларда судлар тўрисида салбий фикр билдираётганлиги кишини таажубга солади.

Бир фуқаро томонидан билдирилган салбий фикрга қараб бутун бир тизимни қоралаб бўлмайди ва бу (ҳуқуқий саводсиз) фуқарорларга туман судида қайси иш бўйича жиноят иши бўладими, маъмурий иш бўладими туман хотин-қизлар қўмитаси тамонидан судланувчи ва ҳуқуқбузарнинг шахсини, оилавий шароитини, маънавий муҳитини ўрганиб чиққан ҳолда уларнинг хотин-қизлар қўмитаси ўз кафиллигига олиши ҳамда унинг янги жиноят ҳамда ҳуқуқбузарлик содир этишининг олдини олиш, уни соғлом муҳитга қайтариш, касбга йўналтириш ва бандлигини таъминлаш борасида тегишли чора-тадбирлар қўллаб, доимий назоратда бўлишини таъминлашимиз ҳақидаги кафолат хатини тақдим қилиб келмоқдамиз.

Тақдим қилинган кафолат хати ҳеч бир суднинг эътиборидан четга қолмасдан жазо тайинланиши лозим бўлган аёлларга жазодан озод қилинганлиги ёки маъмурий жавобгарликдан озод қилинганлигини ёки жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган маҳкума аёлларимизни жазодан муддатидан илгари шартли озод қилинаётганлигини кўришимиз мумкин.

Мана сизга адолат мана сизга одилона қарор.

Ҳ.Худойбердиева,
Оқолтин туман Хотин-қизлар қўмитаси раиси

Report Page