УЙМА-УЙ ЎРГАНИЛАЁТГАН МАСАЛАЛАР ВА ЕЧИМИНИ ТОПАЁТГАН МУАММОЛАР

УЙМА-УЙ ЎРГАНИЛАЁТГАН МАСАЛАЛАР ВА ЕЧИМИНИ ТОПАЁТГАН МУАММОЛАР

@Sirdaryo
Фото: Илғорбек Халилов / Telegram

Гулистон туманида фуқароларнинг кундалик ҳаётида юзага келган муаммоларини адолатли ҳал этиш, аҳолининг яшаш шароитларини тубдан яхшилаш, турмуш даражасида сезиларли ижобий ўзгаришларга эришиш, аҳоли билан очиқ, тўғридан-тўғри мулоқотни кучайтириш ҳамда шикоятларни келтириб чиқарадиган сабабларни бартараф этиш мақсадида 2019 йилнинг 19 август куни Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Жўрабек Ғойибов томонидан сайёр қабул ўтказилди. Гулистон тумани Аҳмад Яссавий маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида уйма-уй, ҳар бир мурожаатларнинг ўрганилиши маҳалла аҳлини қувонтирди.

Фото: Илғорбек Халилов / Telegram

Уйма-уй сайёр қабулда туман Халқ қабулхонаси мудири О.Бердалиев, туман ДСИ раҳбари К.Шаимов ва туман ташкилотларининг раҳбарлари иштирок этди. Қабулда жами 24 та хонадон ва 3 ижтимоий объект ўрганилди. Ўрганиш жараёнида 12 хонадонда яшовчи фуқаролардан 18 та мурожаат келиб тушди. Мурожаатларнинг 8 таси қаноатлантирилиб, 6 таси ижрога қаратилди, 4 тасига асосли тушунтиришлар берилди.

Фото: Илғорбек Халилов / Telegram

Жумладан, А.Яссавий МФЙ 52 уй 17 хонадонда яшовчи фуқаро Н.Давлатованинг моддий ёрдам бериш тўғрисидаги мурожаати ижобий хал этилиб, электр печ ҳамда рўзғор учун зарур маҳсулотлар етказиб берилди.

Фото: Илғорбек Халилов / Telegram

Шунингдек, ушбу маҳаллада яшовчи фуқаро А.Жўраеванинг электр бетон устунларга тунги ёритиш чироқларини ўрнатиш тўғрисидаги мурожаатлари ўрганилиб, мазкур мурожаат ижобий хал этилди.

Сизнинг рекламангиз учун жой!

Кўчалардаги электр бетон устунларининг ҳар бирига ёритиш мосламалари ўрнатилди.

Фото: Илғорбек Халилов / Telegram

Шу куни сектор раҳбари томонидан ҳар бир масала юзасидан алоҳида эътибор қаратилиб, сайёр қабул жараёнида тегишли ташкилот ва муассаса раҳбарларининг фикр мулоҳазалари эшитилиб асосий эътибор мурожаатларнинг жойида ҳал этилишига қаратилди.

Фото: Илғорбек Халилов / Telegram

Сектор ҳудудида жойлашган ижтимоий объектларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ҳамда муамма ва масалалари ҳам ўрганилди. Натижада ҳудудда жойлашган 1-сонли умумий ўрта таълим мактабининг янги ўқув йилиги тайёр ҳолатда эканлиги, қишги мавсумга иситиш қурилмаларининг соз ҳолатда эканлиги маълум бўлди. Мактабда мавжуд спорт майдонининг таъмирга муҳтож қисмига тез орада маблағ ва зарур техник васиталар ажратиладиган бўлди.

Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси Матбуот хизмати

Report Page