“Афросиёб” нинг янги рейслари йўлга қўйилади.
@Sirdaryo“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ маъмурияти маълумотига таяниб, "Халқ Сўзи Online"нинг хабар беришича, мамлакатимиз мустақиллигининг 28 йиллиги ҳамда кўп сонли йўловчиларнинг талаб ва истакларини инобатга олиб, 2019 йил 1, 2, 3 сентябр кунлари “Самарқанд – Тошкент – Самарқанд” йўналишида 773/774– сонли “Афросиёб” юқори тезликда ҳаракатланувчи поездларининг ҳаракати йўлга қўйилишини маълум қилади.
2019 йил 1, 2, 3 сентябрь кунлари “Самарқанд-Тошкент- Самарқанд” йўналишида ҳаракатланадиган 773/774-сонли “Афросиёб” замонавий поездлари соат 11:08 да Самарқанд вокзалидан, соат 17:00 да эса Тошкент-Марказий вокзалидан ҳаракатланади.
ИЗОҲ: Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.
P.S.: Демак, ўша вақтларда Гулистон шаҳридаги халқчил тилида айтганда "пешеходный мост"дан ҳаракатланиш вақтинча чекланар эканда...