Андижон. Шифокорга тажовуз қилган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Андижон. Шифокорга тажовуз қилган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

@Sirdaryo
Фото: xabar.uz

Аввал хабар берганимиздек, Андижон вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази шифокорига тажовуз қилинди. Тажовуз қилган шахс шу жойда даволанаётган бемор аёлнинг ўғли томонидан амалга оширилгани айтилмоқда. Унинг бундай хатти-ҳаракати онасининг муолажаси билан боғлиқ бўлиши эҳтимоли катта.

xabar.uz'нинг маълум қилишича, шифокорга нисбатан тажовуз содир этилганини Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов ҳам тасдиқлади. Унга кўра, 21.08.2019 йил куни соат 12-00ларда фуқаро А.Ф. Андижон вилояти куп тармокли тиббий марказининг булим мудири Ш.Б. хонасига кириб, уни бўғиб, қўлларини боғлаб, ўлдириш билан қўрқитади.

Сизнинг рекламангиз учун жой!

Шунингдек, ўзи билан олиб кирган 1 дона 1,5 литр ҳажмдаги елим идишда бўлган тез ёнувчи бензин ёқилғисини хонага сепиб, атрофдагиларга хавфли усулда қасддан мулкка шикаст етказмоқчи бўлганда бўлимнинг бошқа шифокорлари томонидан тўхтатиб қолингани натижасида ҳаракатларини охирига етказа олмайди.

Мазкур ҳолат юзасидан 22.08.2019 йил куни Андижон шахар ИИБ ТБ томонидан ЖК 112-моддаси 1-кисми ва 25, 173-моддаси 2-кисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилди. 

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Report Page