Диққат эълон!

Диққат эълон!

@Sirdaryo
Давлат йўл ҳаракат хавфсизлиги хизмати

2019 йил 22 август куни Гулистон шаҳрида ўтказиладиган I Халқаро инвестиция форуми жараёнида 7 та объектларда тадбирлар бўлиб ўтилиши кўзда тутилган бўлиб, жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати ҳамда иштирокчилар ва шаҳримиз меҳмонларини хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Сирдарё вилояти хокимининг қарорига ишлаб чиқилган бўлиб, бунга асосан ушбу тадбир ўтказиладиган жойлар атрофида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, содир этилиши мумкин бўлган салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида айрим кўчаларда 2019 йил 22 август куни тонги соат 05:00 дан кеч соат 21:00 га қадар автотранспорт воситаларининг ҳаракатини вақтинча чекланади.

Жумладан, Гулистон шаҳрининг қуйидаги қўчаларда:

  1. Сайҳун - И.Каримов кўчалари чорраҳасидан Сайҳун-Бирлашган кўчалари чорраҳасигача;
  2. Ўзбекистон шоҳ - Сайҳун кўчалари чорраҳасидан Ўзбекистон шоҳ-Хондамир кўчалар чораҳасигача;
  3. И.Каримов - Хондамир кўчалари чорраҳасидан И.Каримов-А.Навоий кўчалари чораҳасигача бўлган масофада автомобиллар ҳаракати вақтинчалик тўхтатилади.
Сизнинг рекламангиз учун жой!

Меҳмонлар учун 3 та автотураргоҳлар мавжуд бўлиб, булар Марказий банк ёнидаги автотураргоҳ ва А.Навоий, Яссавий кўчаларида вақтинчалик автотураргоҳлар ташкил этилган.

  Ҳайдовчилардан тадбир ўтказилиши жараёнида ҳаракат чекланган қўчаларга йўналишдош кўчалардан фойдаланиш, юқоридаги ҳаракат чекланган кўчаларда сунъий тирбандликларнинг ва ноқулайликларни келтириб чиқармасликларини ва йўл ҳаракати қоидалари ҳамда йўл-патрул хизмати инспекторларининг тегишли кўрсатмалари асосида ҳаракатланишларини сўраймиз.     

Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси
Йўл Ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси.

Report Page