ЎзМТДП Дастури ва сайловолди Платформаси лойиҳаси сирдарёликларнинг ҳам чиғириғидан ўтди

ЎзМТДП Дастури ва сайловолди Платформаси лойиҳаси сирдарёликларнинг ҳам чиғириғидан ўтди

@Sirdaryo
Фото: ЎзМТДП вилоят кенгаши

Партия Сирдарё вилоят кенгаши томонидан Гулистон шаҳрида партия Дастури ва 2020-2025 йилларга мўлжалланган сайловолди Платформаси лойиҳаси муҳокамасига бағишланган дебат ташкил этилди.

Фото: ЎзМТДП вилоят кенгаши

Унда партиянинг вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари фаоллари ва депутатлари, вилоят туризм ва маданият бошқармалари вакиллари, экспертлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Фото: ЎзМТДП вилоят кенгаши

Дебатда партия фаоллари партиянинг ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, суд-ҳуқуқ, иқтисодий, ижтимоий, ахборот ва ташқи сиёсат соҳаларида белгиланиб олинган вазифаларга алоҳида тўхталиб, уларни янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар берди.

Сизнинг рекламангиз учун жой!

Партия Ховос туман кенгаши раиси Бобур Кўчимов партиянинг иқтисодий соҳасидаги вазифаларига тўхталиб, кичик бизнесни ривожлантирмоқчи бўлган тадбиркорларга имтиёзли кредитларни ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатидан келиб чиққан ҳолда, уларга кредит фоизларини камайтириш ва солиқ тўловларида имтиёзлар бериш таклифини билдирди.

Фото: ЎзМТДП вилоят кенгаши

Инновацион технологияларни яратиш, четдан янги технологияларни харид қилишга чек қўйиш мақсадида ватанимизда иқтидор эгаларини (интеллект) жамлаб, уларни яратувчанлик, изланувчанлик қобилиятларини янада ривожлантириш ва рақобатбардош технологияларни барча йўналишлар бўйича ихтиро қилиш учун ҳозирги замон талабларига мос лабораториялар яратиш, таълимни ривожлантириш юзасида чиқарилган қонунларга қўшимчалар киритиш таклифи ҳам берилди.

Фото: ЎзМТДП вилоят кенгаши

Дебат давомида вилоятда Туризм соҳасини янада такомиллаштириш, маҳаллий ҳунармандларни қўллаб қувватлаш, аёлларни боқимандалик кайфиятидан чиқариб, ҳунармандчиликка йўналтириш, ёшларни китобхонликка қизиқтириш борасида турли ҳил лойиҳалар ишлаб чиқиш ҳамда жозибадор меҳнат бозорини яратиш каби таклифлар илгари сурилди.

Фото: ЎзМТДП вилоят кенгаши

Тадбирда билдирилган таклифлар асосида партия сайловолди Платформасини янада мукаммал ҳолга келтириш, бу каби дебатларни бошқа шаҳар ва туманларда ҳам ўтказишга келишиб олинди. 

ЎзМТДП Сирдарё вилоят кенгаши матбуот хизмати

Report Page