Миллий юксалиш-бизнинг миллий ғоямиздир

Миллий юксалиш-бизнинг миллий ғоямиздир

@Sirdaryo
Фото: Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Юртимизда ўзгариш ва янгиланишлар шиддат билан ўзгараётган бугунги кунда маънавият масаласи жамиятдаги энг муҳим масалага айланди.

Бугун 20 август куни Гулистон шаҳридаги “Ёшлар маркази”да Миллий юксалиш-бизнинг миллий ғоямиздир мавзусида семинар йиғилиши бўлиб ўтди.

Фото: Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Тадбирда вилоят ҳокими Ғ.Мирзаев, ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари, депутатлар, нуронийлар, туман, шаҳар ҳокимликлари, вилоятнинг тегишли мутасадди корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.

Муҳтарам Президентимиз қисқа икки ярим йил ичида маънавият ва маърифат масалаларига, фан таълим, санъат ва адабиёт масалаларига алоҳида эътибор бераётганлигини, Президентимизнинг кейинги йилларда ёзилган барча асарларида, мақолаларида, чиқишларида аҳолининг турли қатламлари билан бўлаётган учрашувларида маънавият ва маърифат масаласи бу жамиятимизнинг энг муҳим масаласи эканлигини, жамиятимизни бугунги глобаллашув жараёнида турли хил балою офатлардан сақлаб қолувчи катта куч эканлигини алоҳида эътибор берганликларини таъкидлаб ўтдилар.

Сизнинг рекламангиз учун жой!

Ҳар қайси миллатнинг ўзига хос маънавиятини шакллантириш ва юксалтиришда, ҳеч шубхасиз, оиланинг ўрни ва таъсири беқиёсдир.

Чунки инсоннинг энг соф ва покиза туйғулари, илк ҳаётий тушунча ва тасаввурлари биринчи галда оила бағрида шаклланади. Боланинг характерини, табиатини ва дунёқарашини белгилайдиган маънавий мезон ва қарашлар – яхшилик ва эзгулик, олийжаноблик ва меҳр-оқибат, ор-номус ва андиша каби муқаддас тушунчаларнинг пойдевори оила шароитида қарор топиши табиий.

Фото: Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Маънавиятни шакллантиришга бевосита таъсир қиладиган яна бир муҳим ҳаётий омил – бу таълим-тарбия тизими билан чамбарчас боғлиқ.

Бу ҳақида фикр юритганда Абдулла Авлонийнинг “Тарбия биз учун ё ҳаёт – ё мамот, ё нажот – ё ҳалокат, ё саодат – ё фалокат масаласидир” деган чуқур маъноли сўзларини, бу сўзлар асримиз бошида миллатимиз учун қанчалар муҳим ва долзарб бўлган бўлса, ҳозирги глобаллашув жараёнида биз учун ундан ҳам кўра муҳимроқдир.

Муҳтарам Президентимиз бекорга айтмаган “Маънавият – энг таъсирчан ва қудратли қуролимиздир” деб. Биз маънавият ҳақида фикр юритар эканмиз, бу масалани атрофлича ва чуқур таҳлил этишимиз, унинг фақат ўзимизга маъқул, ижобий томонлари билан чекланиб қолмасдан, ана шундай мураккаб жиҳатларини ҳам назардан четда қолдирмаслигимиз лозим.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page