Сирдарё вилоят адлия бошқармасида “Интеллектуал мулк муҳофазаси ва ҳимояси” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Сирдарё вилоят адлия бошқармасида “Интеллектуал мулк муҳофазаси ва ҳимояси” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

@Sirdaryo
Фото: Вилоят адлия бошқармаси

Тадбирда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги масъул ходимлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа фуқаролик жамияти институтларининг вакиллари иштирок этди.

Фото: Вилоят адлия бошқармаси

Семинар давомида жамиятда интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуққа нисбатан ҳурмат билан қараш маданиятини шакллантиришга қаратилган тушунчалар берилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасида интеллектуал мулк ҳуқуқини муҳофаза қилиш бўйича ваколатли давлат органлари ҳамда бошқа субъектларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича масалалар муҳокама қилинди.

Сизнинг рекламангиз учун жой!

-Тадбирдан кўзланган мақсад аҳоли ўртасида интеллектуал мулк объектларига нисбатан ҳурмат хиссини ошириш, ҳуқуқий маданиятни шакллантириш ҳамда ушбу соҳани такомиллаштиришга масъул бўлган давлат органларининг ўрни ва роли ҳақида маълумот беришдан иборатдир-дейди Интеллектуал мулк агентлиги бош мутахассиси Ойбек Сайидумаров. 

Фото: Вилоят адлия бошқармаси

Семинар қизғин савол-жавоблар асосида ўтди. Тадбир сўнгида Интеллектуал мулк агентлиги томонидан иштирокчиларга интеллектуал мулк соҳасидаги тарқатма материаллар, буклетлар тарқатилди.

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси

Report Page