Сирдарё вилояти прокуратурасида ёш мутахассислар иштирокида семинар-тренинг ўтказилди

Сирдарё вилояти прокуратурасида ёш мутахассислар иштирокида семинар-тренинг ўтказилди

@Sirdaryo
Фото: Вилоят прокуратраси

Сирдарё вилояти прокуратураси томонидан ёш мутахассислар ва терговчиларни амалий иш тажрибаларини ошириш мақсадида мунтазам равишда семинар-тренинглар ўтказиб борилмоқда.

Фото: Вилоят прокуратраси

Навбатдаги семинар-тренинги жорий йилнинг 20 август куни “Содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари бўйича воқеа жойини кўздан кечиришга қўйиладиган процессуал талаблар” мавзусида ўтказилди.

Сизнинг рекламангиз учун жой!

Унда ёш мутахассислар ва терговчилар содир этилган йўл-транспорт ҳодисаси бўйича ўтказиладиган терговга қадар текшириш ва жиноят ишларини тергов қилишда алоҳида эътибор беришлари лозим бўлган ҳолатларни аниқлашлари ва уларда зарур кўникмаларни шакллантириш учун ҳодиса жойи сунъий равишда яратилган ҳолда олиб борилди.

Фото: Вилоят прокуратраси

Семинар-тренингида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳ.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказининг Сирдарё вилояти бўлими экспертлари ҳамда туман-шаҳар прокуратураларида фаолият олиб бораётган ёш мутахассислар ва терговчилар иштирок этишди.

Фото: Вилоят прокуратраси

Шунингдек, ёш мутахассислар ва терговчилар ўзларини қизиқтирган ва амалиётда дуч келаётган муаммоли ҳолатлар бўйича саволларига мутахассислар томонидан жавоблар олишди.

Семинар-тренинги натижаси бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланиб, қарор қабул қилинди.

Сирдарё вилояти прокуратураси

Report Page