Вилоят Бандлик бош бошқармаси: 15 та бюджет ташкилотларнинг мансабдор шахсларига 24 миллион сўмдан ортиқ маъмурий жарималар қўлланилди.

Вилоят Бандлик бош бошқармаси: 15 та бюджет ташкилотларнинг мансабдор шахсларига 24 миллион сўмдан ортиқ маъмурий жарималар қўлланилди.

@Sirdaryo
Сирдарё вилояти Бандлик бош бошқармаси

Сирдарё вилояти Бандлик бош бошқармаси давлат мехнат инспекцияси томонидан 2019 йил 6 ой давомида ўтказилган бюджет ташкилотлардаги текширишларда Ўзбекистон Республикаси “Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Қонунлари ижроси юзасидан камчиликлар аниқланди.

Хисобот даврида бюджет ташкилотларида текширишлар ўтказиш режасига асосан, ярим йиллик учун режалаштирилган 175 та бюджет ташкилотларида белгиланган тартибда текширишлар ўтказилди.

Ўтказилган бюджет текширишларда “Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижроси бажарилишини таъминламаган 15 та бюджет ташкилотларнинг мансабдор шахсларига “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодекснинг 49-прим 2-моддасига асосан 24327,5 (йигирма тўрт миллион уч юз йигирма етти минг беш юз) сўм миқдорида маъмурий жарималар қўлланилди.

Сизнинг рекламангиз учун жой!

Шу жумладан Сирдарё вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасига қарашли Автохўжалиги, Сирдарё вилоят Қон қуйиш станцияси ва бошқа бюджет ташкилотлар томонидан корхона раҳбарлари ўз фуқаролик жавобгарликларини мажбурий суғурта қилдирмаганликлари сабабли белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортилдилар.

Тахлиллар шуни кўрсатмоқдаки бугунги кунда вилоятдаги 17 мингга яқин корхона ташкилот муассаса кичик корхона ва фермер хўжаликларини бор йўғи 2 мингга яқин иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилдирганива 15 мингга яқин корхоналар ушбу қонун ижросини таъминламагани аниқланди.

Биз ўйлаймизки ушбу мақолани ўқиган хар бир рахбар дархол ўз фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишга киришади.

Вахоланки қонун талабини бажарган хар бир рахбар маъмурий жазога тортилиши ва инспекторлар ҳар бир корхонага бу борада ваколати доирасида таъсир чоралар кўриш бўйича барча имкониятларини ишга солишга шай бўлиб турганлиги ва бугунги кунда бу борада харакатлар бошлаб юборилганлигини маълум қиламиз.

М.Низомиддинов,
Сирдарё вилоят Бош бошқармаси
давлат техник инспектори

Report Page