СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИНИНГ САЙЁР ҚАБУЛИ. БУТУН КУЧНИ ХАЛҚ ИЧИДАН ОЛАЙЛИК, ҚУЧОҚ ОЧИБ ХАЛҚ ИЧИГА БОРАЙЛИК. ЧЎЛПОН

СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИНИНГ САЙЁР ҚАБУЛИ. БУТУН КУЧНИ ХАЛҚ ИЧИДАН ОЛАЙЛИК, ҚУЧОҚ ОЧИБ ХАЛҚ ИЧИГА БОРАЙЛИК. ЧЎЛПОН

@Sirdaryo
Фото: Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Бугунги тонг Сайхунобод тумани “Бахмалсой” маҳалласи Ойдин йўл қишлоғи аҳолиси учун ўзгача бошланди.

Ҳар бир кўчада замонавий техникалар иш бошлаган, йўл қуриш, ичимлик суви тортиш учун ўралар қазиш, эскирган электр сим ёғочларни янгисига алмаштириш ишлари авжида эди.

Бу сафарги сайёр қабул ўзгача форматда бошланди. Сабаби, Ойдин йўл қишлоғидаги муаммолар аҳолига коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотлар томонидан ўрганилиб, шу куни муаммоларни эшитиш ва ечиш учун режа тузиш эмас, балки, амалий иш билан бошланди.

Вилоят сектор раҳбарлари барча бошқарма, ташкилотлар раҳбарлари Ойдин йўл қишлоғида уйма-уй юриб, халқ дардини эшитиш, муаммоларни бартараф этишга киришилди.

Фото: Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Дастлаб вилоят ҳокими қишлоқда жойлашган 2-сонли умумтаълим мактабининг янги ўқув йилига тайёргарлиги билан танишди.

Мактаб 1981 йилда қурилган, 260 ўқувчига мўлжалланган. Илм даргоҳи охирги марта бундан 14 йил аввал таъмирдан чиқарилган. Айни дамда мазкур муассасада 168 нафар ўқувчи таҳсил олади. Вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев мактаб ҳолати билан танишар экан, мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан шу ернинг ўзида мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берди.

-Агар биз, эртанги кунимиз яхши бўлишини хоҳласак, унда бугун мактабларга эътибор қаратишимиз керак. Зеро, ҳадисларда ҳам аввал закотни илму-толибларга бериш кераклиги тўғрисида айтиб ўтилган- деди, вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев.

Фото: Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Вилоят ҳокимининг даъвоткор сўзларидан кейин мактаб синф хоналаридаги ёзув тахталарини замонавийсига алмаштиришни

3-сектор раҳбари вилоят ИИБ бошлиғи, кутубхоналардаги китоб жавонларини янгилашни вилоят прокуратураси қошидаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, янги сара адабиётлар билан таъминлашни вилоят судлари раислари, замонавий компьютер синф хонасини ташкил қилишни 4-сектор раҳбари вилоят Солиқ бош бошқармаси раҳбарлари ўз ташаббусларига олишди.

Фото: Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Мактабнинг кириш қисми янги фасадда таъмирланиб, ҳовли қисми бетон қилинадиган бўлди. Бу ишлар қисқа 3 кун муҳлатда амалга оширилиши белгилаб олинди.

Шунингдек, мактаб учун замонавий спорт зал қуриш ишлари 2020 йил маҳаллий дастурга киритилди.

Фото: Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Шундан сўнг вилоят ҳокими қишлоқ оқсоқоллари билан юракдан суҳбатлашиб, уларни қийнаб келаётган муаммоларни эшитди. Мурожаатларга кўра қишлоқ ички йўлининг 3,2 км тўлиқ таъмирлаш, суюлтирилган газ билан таъминлаш графигини бир ойда бир маротоба олиб келиш ўрнига ҳар 15 кунда олиб келиш бўйича мутасадди раҳбарларга аниқ топшириқлар берди.

Фото: Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Айни вақтда Ойдин йўл қишлоғида 140 та хонадонда 620 нафар аҳоли истиқомат қилади. Қишлоқдаги хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида шу ернинг ўзида 18 сентябргача “Politex Sirdaryo” МЧЖ кластери томонидан 50 кишилик сенвич панелли тикув корхонаси ишга туширилишини айтиб ўтди. Шунингдек, қишлоқ аҳолисининг мурожаати бўйича тикув цехи олдида кўркам 3 хонали замонавий тиббий хизмат кўрсатиш биноси қуриладиган бўлди.

Сизнинг рекламангиз учун жой!

Сайёр қабул давомида куни кеча фарзандларининг суннат тўйларини нишонлаган Саришта кўчаси 11 уйда истиқомат қиладиган Жумагул Бозорова хонадонига ташриф буюриб, болажонларга велосипед совға қилди. Шу ернинг ўзида туман ҳокими Б.Мирзақуловга Ж.Бозорованинг уйи атрофини ободонлаштириб, эски лойдан қилинган кўримсиз ғишт девор ўрнини шлакаблок билан ўраб бериш ҳақида кўрсатма берди.

Фото: Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

- Очиғи мен вилоят раҳбарларининг қишлоғимизга келганини эшитиб, айнан хонадонимизга ташриф буюришини кутмаган эдим.

Ўзим куни кеча фарзандларимни суннат қилдириб, уларга ҳар бир бола орзу қиладиган велосипед совға қила олмаганимдан кўнглимда армон бор эди. Вилоятимиз ҳокими уйимга келиб, фарзандларимга волосипед совға қилди. Болаларимнинг қувонганини кўриб, Ўзбекистонимизнинг ҳар бир фуқароси Муҳтарам Президентимизнинг эътиборида эканлигига гувоҳ бўлдим.

Хатто уйим атрофини девор билан ўраб беришадиган бўлди, бунинг учун раҳмат айтаман, - дейди Жумагул Бозорова.

Фото: Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Бундан ташқари қишлоқда истиқомат қилаётган кам таъминланган оилалар Азлиххон Мусаев ва Сайёра Шамсиевалар хонадонига газ плитаси, Малика Хабибова хонадонига кир ювиш машинаси совға қилинди.

Фото: Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото: Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото: Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

-Тарихдан маълумки амирлару хонлар, хатто подшолар ҳам ўз халқининг турмуш ҳаётини билиш, юритилаётган сиёсатининг пастда ижросини ўрганиш учун қиёфаларини ўзгартириб, халқ ичига кирган. Бугун эса муҳтарам Президентимизнинг оқилона сиёсати туфайли вилоят, туман раҳбарлари билан ташкилотлар раҳбарлари ҳам халқ ичига кириб, муаммоларни жойида бартараф этишаяпти. Биз нуронийлар ўтган умримизда кўрган-кечирганларимизни кеча ким эдик-у, бугун ким бўлдик деган ҳаётий таҳлил билан қараб, бўлаётган ижобий ўзгаришларга шукрона қилиб яшамоқдамиз, – дейди кекса педагог Бозорбой Ўрозов.

Фото: Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото: Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Сув минорасини таъмирлаш, ҳар бир кўчага сув олиб бориш ишлари учун маҳаллий бюджетдан 300 млн сўм маблағ йўналтириладиган бўлди. Бу ишлар узоқ кутадиган режаларда эмас, балки 1 сентябргача битказилиши бўйича аниқ топшириқлар берилди.

Фото: Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото: Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото: Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото: Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Қишлоқда яшовчи аҳолининг томорқадан фойдаланиш маданияти ҳам атрофлича ўрганилди. Саришта кўчасида истиқомат қилувчи Алишер Жўраев оиласи 14 сотих томорқа ер майдонида иссиқхона ташкил этган бўлиб, шу йилнинг ўзида 30 млн соф даромад олгани, ҳозирда иккинчи ҳосил учун кўчатлар парваришлаётганини кўрсатди.

Фото: Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Сайёр қабулнинг бу сафаргиси янгича услубда ташкил қилинганлиги халқ ичига кириб, улар дардини эшитиш ва бартараф қилишнинг хақиқий сирдарё намунасига айланди.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page