Мутахассислар бир марталик ниқобнинг хавфи тўғрисида маълумот беришди

Мутахассислар бир марталик ниқобнинг хавфи тўғрисида маълумот беришди

@Sirdaryo
Фото: «Xabar.uz»

Тадқиқотчилар бир марталик ниқобнинг хавфи тўғрисида маълумот беришди. Олимларнинг сўзларига кўра, бундай ҳимоя воситалари атроф-муҳитга зарар етказиши мумкин. Портсмут университети ходимлари шундай хулосага келишди. Бу ҳақда «Xabar.uz» хабар бермоқда.

Тадқиқотчиларнинг фикрича, бир марталик тиббий ниқобдан воз кечиш керак. Гап шундаки, COVID-19 пандемияси даврида бундай буюмларга талаб кескин ошди. Чекловлар секин-аста бекор қилиниб, одамлар кўчага кўпроқ чиқа бошлагач, бу хавф-хатар яна-да кўпаяди: мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига қараганда, кунига миллиардлаб ниқобларга эҳтиёж пайдо бўлади.

Ниқобларнинг кўпчилиги нотўғри утилизация қилинади ва атроф-муҳитга тарқалади. Кўпгина ҳимоя воситаларини ишлаб чиқаришда ишлатиладиган пластик материалнинг парчаланиши учун ўнлаб йиллар керак бўлади. Шунингдек, ташлаб юборилган материални жониворлар озуқа деб ўйлаб еб қўйиши ҳам ҳеч гап эмас.

Бундан ташқари, Буюк Британия олимлари утилизация қилинган ниқоблар ахлат ташувчилар учун хавф туғдириши мумкинлигидан огоҳлантиришмоқда: ушбу касб эгалари орасида COVID-19 тарқала бошлаши мумкин.

Юқорида санаб ўтилган омилларни ҳисобга олиб, тадқиқотчилар бир марталик ниқобни тақмасдан, кўп марталик ниқобдан фойдаланишни тавсия этишади.

Report Page