Гулистон шаҳрида вояга етмаганлар орасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида тунги рейд тадбири ташкил этилди.
@SirdaryoГулистон шаҳар ҳокимлиги, шаҳар ИИБ, шаҳар ХТБ, шаҳар ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда вояга етмаганлар орасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, шунингдек вояга етмаганларни тунги вақтда соат 22-00да сўнг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг назоратисиз, интернет кулублари, дам олиш жойлари ва турли хил кўнгил очар масканларида бўлишини олдини олиш узасидан тунги рейд тадбири ташкил этилди.
Тадбир давомида шаҳар 3 та интернет кафелар, 6 та турли хил дам олиш ва кўнгил очар масканлар кўздан кечирилди.
Гулистон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати