ГУЛИСТОНДА МАХСУС ВАҚТИНЧАЛИК ШИФОХОНА ТАШКИЛ ЭТИШ ТУГАЛЛАНМОҚДА

ГУЛИСТОНДА МАХСУС ВАҚТИНЧАЛИК ШИФОХОНА ТАШКИЛ ЭТИШ ТУГАЛЛАНМОҚДА

@hokimiyatpress
Фото: вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

Бугунги кунда бутун дунёни ларзага солиб турган “COVID – 19” пандемияси туфайли инсонларнинг ҳаёт тарзида катта ўзгаришлар рўй бермоқда. 

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан мамлакатимизда коронавирусга чалинган беморларни ҳаётга қайтариш, даволаш, саломатлигини тиклаш борасида жуда катта ишлар амалга оширилмоқда. Қисқа вақт ичида пойтахтимизда бир неча минг беморни даволлашга мўлжалланган махсус шифохоналарни барпо этишдан ташқари кўплаб ижтимоий объектлар ҳам вақтинчалик касалхонларга айлантирилди. Мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги каби вилоятимизда ҳам пандемия шароитида ана шундай хайрли ишлар амалга оширилмоқда.

Бугун вилоятимиз ҳокими Ғ.Мирзаев Гулистон шаҳридаги “Алпомиш” спорт мажмуасида (“COVID – 19”) коронавирус касаллигига чалинган беморлар учун ташкил этилаётган махсус шифохонадаги тайёргарлик ишлари билан танишиш учун ташриф буюрди. Вилоят ҳокими бу ердаги шифохона очилишига тайёргарликни кузатар экан, 3 кун ичида барча тайёргарлик ишларини ниҳоясига етказиш билан боғлиқ бир неча тавсиялар берди.

Фото: вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Фото: вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Фото: вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Фото: вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Фото: вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

Жумладан, коронавирус билан курашаётган беморларнинг нафақат соғлигини тиклаш, балки уларнинг руҳиятларини кўтариш, ҳаётга бўлган ишончини ошириш мақсадида турли чора-тадбирлар белгилаш зарурлигини таъкидлади.

“Алпомиш” спорт мажмуасида 400 нафар беморлар учун жой ҳозирланган бўлиб, ҳар бир бўлмага 2 киши жойлашади. 20 нафар бемор учун мўлжалланган реанимация бўлими ҳам ташкил этилмоқда.

Салкам 100 нафар беморлар учун нафас олиш аппаралари ўрнатилган.

Шифохона барча замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминланган, жумладан, кардиоманитор, УТТ ва бошқа аппаратлар билан таъминланган, шунингдек, шифохона марказлашган кислород тармоғига уланган. Бу ерда биохимик ва клиник лаборатория ҳамда ПЗР аппаратлари ҳам келтирилган.

Фото: вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Фото: вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Фото: вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

Вилоят ҳокими Ғ.Мирзаев ушбу мажмуа билан танишиш жараёнида барча мутасадди ташкилотлар раҳбарларига керакли кўрсатма ва топшириқлар берди.

Сирдарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page