Гулистон туман 2-сектор раҳбарининг сайёр қабули қизалоқни қийин дарддан халос қилди.
@SirdaryoГулистон туман прокурори, 2-сектор раҳбари Б.О.Бердиев томонидан ўтказилган сайёр қабулда "Теракзор" маҳалласида яшовчи Р.Назралиева фарзандини соғлигини тиклашда амалий ёрдам беришни сўраган эди.
Мурожаат назоратга олиниб, фуқаро Р.Назралиеванинг 8 ёшли фарзанди, вояга етмаган М.Ахатжановага тиббий ёрдам кўрсатиш тадбирлари амалга оширилди.
Ниҳоят, жорий йилнинг 17 август куни вояга етмаган М.Ахатжановада жарроҳлик амалиёти ўтказилиб, уни узоқ вақтдан буён қийнаб келаётган касаллик бартараф этилди.
Гулистон туман 2-сектор раҳбарининг сайёр қабули қизалоқни қийин дарддан халос бўлишига хизмат қилди.
Гулистон туман прокуратураси