Боёвут тумани ҳокими Дилфуза Уралова карантин шароитида тўла қувват билан ишлаётган корхоналар билан танишди

Боёвут тумани ҳокими Дилфуза Уралова карантин шароитида тўла қувват билан ишлаётган корхоналар билан танишди

@Sirdaryo
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Ҳеч кимга сир эмаски, коронавирус пандемияси туфайли Боёвут туманидаги аксарият ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти тўла ёки қисман тўхтаб қолган эди.

Иқтисодий барқарорликни таъминлаш учун уларнинг фаолиятини йўлга қўйиш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар натижасида бугунги кунга келиб аксарият корхоналар фаолияти тўла тикланди. Ана шундай корхоналардан бири “Бекат” маҳалласида жойлашган "New-York centr СО" масъулияти чекланган жамиятидир.

"New-York centr СО" масъулияти чекланган жамияти 2019 йилдан буён фаолият юритиб келади. Корхонада Қозоғистон Республикасидан олиб келинган ундан олий навли ун ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган.

Дилфуза Уралова корхонамиз карантин тартибларга амал қилган ҳолда фаолият олиб боришини кўздан кечириб, ишчи-хизматчиларининг ҳимоя ниқоблари, антисептик воситалар билан таъминланганлигининг гувоҳи бўлди. Шунингдек, туман ҳокими тадбиркор билан суҳбат қилди.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Корхонада ишлаб чиқарилган сифатли, олий навли ун маҳсулотлари қўшни Афғонистонга экпорт қилинмоқда. Биргина январь-август ойларининг ўзида корхона томонидан 1,2 млн АҚШ долларига тенг маҳсулот экспорт қилинди.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page