Сурхондарёда мудҳиш ЙТҲ: қурбонлар орасида болалар ҳам бор

Сурхондарёда мудҳиш ЙТҲ: қурбонлар орасида болалар ҳам бор

@Sirdaryo
Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

Жорий йилнинг 17 август куни соат 16:00 ларда, Сурхондарё вилояти, Жарқўрғон тумани «Ғур-Ғур» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-41 «Термиз-Жарқўрғон» автомобиль йўлининг 1591-километрида ҳайдовчи 1990 й.т. У.А. «Cobalt» русумли транспорт воситасида қувиб ўтиш қоидаларини бузиб, бошқарувни йўқотиши оқибатида қаршисидан келаётган ҳайдовчи, 1993 й.т. С.Н. бошқарувидаги «Spark» русумли транспорт воситаси билан тўқнашиб, ЙТҲ содир этган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати томонидан хабар берилган.

ЙТҲ натижасида, «Spark» русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси 27 ёшли С.Н. ва ушбу автомобиль йўловчиси 30 ёшли М.Т. ҳамда «Cobalt» русумли автомобиль йўловчилари 31 ёшли С.Ш. ва 2020 йил июнь ойида туғилган 2 ойлик М.А.лар воқеа жойида вафот этишган.

Шунингдек, «Spark» русумли автомобиль йўловчиси 26 ёшли Г.Х. ва «Cobalt» русумли автомобиль йўловчиси 5 яшар М.А.лар оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этишган.

«Spark» русумли автомобиль йўловчилари 30 ёшли Н.Х., 23 ёшли А.Э.лар, «Cobalt» русумли автомобиль ҳайдовчиси 30 ёшли У.А. ва ушбу автомобиль йўловчилари 1 ёшли А.У., 23 ёшли М.Р. ҳамда Р.И.лар тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Жарқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Report Page