МИБ: Боёвут туманида фуқаро фойдасига 35,5 млн.сўмлик қарздорликни ундириб берилди

МИБ: Боёвут туманида фуқаро фойдасига 35,5 млн.сўмлик қарздорликни ундириб берилди

@Sirdaryo
Фото: МИБ Боёвут туман

Мажбурий ижро бюросининг Боёвут туман бўлими ижро иши юритувига Фуқаролик ишлари бўйича Боёвут туманлараро судининг 12.08.2020 йилдаги 2-1203-2002/845-сонли ижро варақасига асосан, қарздор А.Нарбековдан ундирувчи фуқаро Х.Нарбекова фойдасига жами 35 млн. 497 минг сўм қарздорлик ундириш белгиланган. 

Мазкур ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида давлат ижрочиси томонидан қарор қабул қилиниб, тарафларга юборилган. Ўз навбатида ижро талабларини ихтиёрий равишда бажариш учун қарздорга 15 кунлик муддат белгиланган.

Карантин вазиятида Бюро томонидан фуқарони қўллаб-қувватлаш мақсадида, қарздорга нисбатан тушунтириш ва профилактика тадбири олиб борилди.

Шундан сўнг, жорий йилнинг 17 август куни қарздор А.Нарбековдан ундирувчи фуқаро Х.Нарбекова фойдасига жами 35 млн. 497 минг сўм қарздорлик ундириб берилди. Бундан ташқари, давлат божи ва ижро йиғими ундирилиб, ижро иши амалда тўлиқ тамомланди.

Жамшид Ўринбоев
МИБ Боёвут туман бўлим бошлиғи ўринбосари

Report Page