ҚЎЛДАН БЕРГАНГА ҚУШ ТЎЙМАС

ҚЎЛДАН БЕРГАНГА ҚУШ ТЎЙМАС

@Sirdaryo
Фото: Google Images

Кун бўйи "Афоризм" лар ижодкори бўлиб танилган синчков аналитик инсоннинг бугунги кунда гурунч ичидаги курмакдек бўлиб, гох ижтимоий тармоқларда, гох турли ташкилотлар эшиги олдида ҳамма нарсалардан шикоят қилувчи, шовқин кўтаришга ўч бўлган, ношукр инсонлар ҳақида айтган гаплари ҳаёлимдан кетмади. 

У инсон билан бир ташкилот биноси ҳовлисида учрашиб қолдик. Уни, мен кам таъминланган оиладанман, бизга хеч ким ёрдам қилмаяпти, деган барваста аёл билан сухбати эътиборимни тортди. 

-Кечирасиз, опажон оилада неча кишисизлар? 

-Тўрт кишимиз.

-Ким- ким? 

-Ўғлим, келиним, набирам ва мен. 

-Ўғлингиз ишлайдими? 

-Йўқ, иш йўқ ишлашига. Хеч бир раҳбар тузукли ишга жойлаб қўяй демайди ҳам.

-Нега иш йўқ экан, ҳаммаёқда қурилишлар кетаяпти, сўроқлаб топса бўлади. Мисол учун жуда бўлмаса, ғишт қуйиб сотсин, бозорга чиқсин, қурилишларга борсин, нонвойлик, этикдўзлик осон ўрганса бўладиган ишларку, ишлайман деганга иш кўп. Иссиқхона қуриб берилаяпти, ишлайман деганга, касб кори бўлмаса касбга ўргатадиган жойлар ҳам бор. Сиз ўзингиз, келинингиз билан, кўрпа- кўрпача тикиб сотсангиз ҳам бўлади. Ёки бошқа юмушлар, енгил тадбиркорлик турлари бор, интилиш, излаш, топиш керак. Тадбиркор бўламан деганларга банк кридитлари ҳам берилади. Опа, "Қўлдан берганга қуш тўймас" деган гап бор. Харакат қилиш керак. Тўрт муччаси соғ одамларнинг кундалик эҳтиёж учун ёрдам сўраб юриши маъқул иш эмас. 

"Кам таъминланган" ларнинг кўпчилигини аслида,  "Кўп тамбалланган" деса бўлади.

 Ғайратли, ориятли одамлар учун ишлаш шароитлари ҳар ерда бор. 

Сизнинг хомийлик ёрдамларидан ҳам умидвор бўлиб бу ерда туришингиз яхши эмас. Саломатлик туман бойликдир аслида. Ўзингиз ўғлингиз, келинингиз соғ- саломат экансизлар,ишлашларингиз керак.

Сизларбоп ишлар далаларда ҳам кўп.

-Э, сиз қайдан ҳам билардингиз, маҳалла раиси маҳаллага келган ёрдамларни бизга ўхшаганларга йўналтирмайди, таниш билиш қилади. 

-Келинг, ҳозир сизникига бориб ўғлингизни далага олиб кетаман, ишга жойлаштираман, олдиндан аванис ҳам беришади. Ҳозир далаларда ишчи кучи кам., бўладими? 

-Нега энди ўғлим иссиқда далада ишлаши керак экан. Иссиқ ёқмайди унга.

Хуллас келиша олишмади. Мен бу сухбатни эшитиб ўйлаб қолдим.

У кишининг "Кўп танбалланган" деган гапида жон борга ўхшайди.

Дўстнигоҳ,

Мирзаобод тумани

Report Page