Боёвутда умумхалқ хайрия ҳашарида 19800 нафар фуқаролар иштирок этди.

Боёвутда умумхалқ хайрия ҳашарида 19800 нафар фуқаролар иштирок этди.

@Sirdaryo
Фото: Авазбек Абдусаматов / Telegram

Республикамизнинг барча туман-шаҳарлари қатори Боёвутда ҳам 17-18 август кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилди.

Ҳашар давомида ҳудудлардаги турар-жой мавзелари ва маҳаллаларда аҳоли яшаш пунктлари, кўп қаватли бинолар ва ҳовлилар атрофи, гузарлар, хиёбонлар, зиёратгоҳлар, қабристонлар, ариқлар, лотоклар, болалар майдончалари, кўча ҳамда йўлакларни тартибга келтириш, дарахтларни оқлаш, буташ, шакл бериш, қурилиш ва маиший чиқиндиларни ташкилий равишда тўплаш ва ўрнатилган тартибда олиб чиқиш, шунингдек, ногиронлар, ёлғиз қариялар, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган оилаларнинг уй-жой шароитларини яхшилашга кўмаклашиш каби қатор ишлар амалга оширилди.

Фото: Авазбек Абдусаматов / Telegram

Ушбу тадбирларда 19800 нафар фуқаролар иштирок этиб, уларнинг 15840 нафарини ёшлар ташкил этди.

Сизнинг рекламангиз учун жой!

Ободонлаштирилган майдонлар (га.) – 51.9
Чиқариб ташланган чиқиндилар (тн.) – 67.1
Тозаланган ариқ ва лотоклар (км.) – 15
Ободонлаштирилган қабристонлар сони – 24
Шакл берилган ва оқланган дарахтлар сони – 16700
Жалб этилган техника воситалари сони – 72

Фото: Авазбек Абдусаматов / Telegram

Ҳашар куни аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига беминнат мурувват ёрдамлари кўрсатиш бўйича 36 оилаларнинг 1080 м2 уй-жойлари жами 380 минг сўм маблағ эвазига хомийлар хисобидан таъмирланди.

Фото: Авазбек Абдусаматов / Telegram

Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларининг уй-жойларини таъмирланиб, уларга беминнат мурувват ёрдамлари кўрсатилди.

Фото: Авазбек Абдусаматов / Telegram

Жумладан, Боёвут тумани Марказ маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилаётган ижтимоий химояга мухтож фуқаролар Валиева Тамара, Душаев Музаффар, Избосарова Тамара, Красникова Надежда, Икромова Дилбархон, Аззамова Назокатларнинг жами 180 кв. метр хажмдаги уй-жойларини таъмирлашга жами 64 минг. сўм ҳомийлар маблағлари сарфланди.

Боёвут туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Report Page