Таҳлилий маълумотларга кўра, бу йил Гулистон давлат университетининг иккита йўналишидаги, жами 2100 дан ортиқ абитуриентларнинг тўплаган энг юқори баллари... 90 баллни ҳам забт эта олмади!!! (фотофакт)

Таҳлилий маълумотларга кўра, бу йил Гулистон давлат университетининг иккита йўналишидаги, жами 2100 дан ортиқ абитуриентларнинг тўплаган энг юқори баллари... 90 баллни ҳам забт эта олмади!!! (фотофакт)

@Sirdaryo
Гулистон давлат университети

Аввал хабар берганимиздек, Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга кириш учун ўтказилган тест синовларининг ўн еттинчи куни (15 август) натижалари Давлат тест маркази томонидан эълон қилинган, шу билан бу йилги имтиҳон жараёнлари якунига етказилганлиги ҳақида барчага маълум қилинган эди.

Фото: Sirdaryo Xabarlari

mandat.dtm.uz'нинг 2019 йил 15-августдаги якуний натижалар таҳлилига кўра, "GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI 5411900 – AGROBIOTEXNOLOGIYA" йўналишига 514 нафар абитуриентлар ҳужжатларини тақдим этган бўлса, шундан 503 нафарининг баллари ҳисобланган. Ушбу 503 нафар абитуриентнинг 5 нафари Давлат гранти асосида, 20 нафари эса тўлов шартномаси асосида ўқишга қабул қилиниши режалаштирилган.

Қизиқарли жиҳати шундаки, ушбу йўналишдаги 503 нафар абитуриентларнинг энг юқори тўпланган балли 87.1 эканлиги маълум бўлди.

Сизнинг рекламангиз учун жой!

Шунингдек, mandat.dtm.uz'нинг 2019 йил 15-августдаги якуний натижалар таҳлилига кўра, "GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI 5630100 – EKOLOGIYA VA ATROF-MUHIT MUHOFAZASI (TARMOQLAR VA SOHALAR BO`YICHA)" йўналишига 1682 нафар абитуриентлар ҳужжатларини тақдим этган бўлса, шундан 1643 нафарининг баллари ҳисобланган. Ушбу 1643 нафар абитуриентнинг 10 нафари Давлат гранти асосида, 15 нафари эса тўлов шартномаси асосида ўқишга қабул қилиниши режалаштирилган.

Бунинг ҳам қизиқарли жиҳати шундаки, ушбу йўналишдаги 1643 нафар абитуриентларнинг энг юқори тўпланган балли 84.8 эканлиги маълум бўлди.

Фото: Sirdaryo Xabarlari

Эслатма: Буларнинг бари таҳлилий маълумотлар, якуний эмас! Сиз ҳам бемалол mandat.dtm.uz сайти орқали танишиб чиқишингиз мумкин...

Report Page