Сирдарёда: “ДАЛА ҲАШАРЧИЛАР ШАҲАРЧАСИ”

Сирдарёда: “ДАЛА ҲАШАРЧИЛАР ШАҲАРЧАСИ”

@Sirdaryo
Пахта йиғим-теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйилмайди

Сирдарё вилоятида республика Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳомийлигида вилоятнинг 8 та туманларида 36 минг ҳашарчига мўлжалланган 90 та “Дала ҳашарчилар шаҳарчаси” ташкил этилади.

Фото: Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Шу жумладан Боёвут туманида 20 та, Гулистон туманида 15 та, Сайхунобод туманида 23 та, Сирдарё туманида 23 та ва Ховос туманида 9 та дала ҳашарчилар шаҳарчалари барпо этилади. Шаҳарчанинг ҳар бирида кўнгилли ҳашарчилар ётоқхоналари, маданият, тиббиёт хонаси, компьютер хоналаридан тортиб ошхона, омборхона, ювиниш хоналаригача бор. Ҳашарчиларга бу ерда ҳудди шаҳарлардаги меҳмонҳоналардагидек хизмат кўрсатилади.

Фото: Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Палатакали ётоқхоналарда барча қулайликлар бисёр: янги чойшаб, кўрпа-ёстиқ, юмшоқ ўриндиқларларгача жиҳозлаб қўйиб қўйилган. Хоналардаги саромжам-саришталик, ёритқичларнинг дид билан ўрнатилганлигини кўриб гўё бирорта замонавий санаторийга келиб қолгандек ҳис этасиз ўзингизни. Маданий дам олиш хонасида шахмат-шашка, стол-теннисигача бор. Боз устига алоҳида жойда энг сара китоблар жамланган “Китоб жавони”га янги тўпламлар дид билан териб қўйилган.

Фото: Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Ушбу палаткаларда Видеопроектор, бадиий адабиётлар, стол ўйинлари билан жиҳозланган маданий дам олиш чодирлари ҳамда зарур техникалар (компьютер, принтер) ва стационар мобил алоқа билан жиҳозланган ахборот-ресурс маркази ташкил этилди. Яна бир жиҳат ҳашарчилар учун юқори тезликда ишловчи интернет, вай-фай тармоқлари ҳам ишга тушурилган.

Фото: Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Зотан, бугун далада меҳнат қиладиган ҳашарчи, мавсумий теримчи шундай эътибор, ғамхўрликларга лойиқ ҳам.

Сизнинг рекламангиз учун жой!

Ушбу мақсадда вилоятда 90 та шундай дала марказларини қуриш учун республика Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда вилоят бюджет маблағлари ҳисобидан 51 миллиард сўмлик маблағ йўналтирилаяпти.

Фото: Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Боёвут тумани “3-Боёвут” сув истеъмолчилари уюшмасининг С.Айний маҳалласида ўтказилган кўргазмали семинар-тадбирда иштирокчилар барпо этилган “Дала ҳашарчилар шаҳарчаси” даги қулайликлар, ҳатто бу ерда соатига 200 та буханка нон ишлаб чиқариш цехи фаолияти билан танишдилар.

Фото: Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Тадбирда туманлардаги 4 та секторлар, қишлоқ хўжалигига, хизмат кўрсатиш соҳаларига даҳлдор ташкилотлар ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этиб, “Дала ҳашарчилар шаҳарчаси”да яратилган қулайликлар билан танишдилар.

Фото: Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Семинар-тадбир ишини бошқариб борган вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев қатнашчиларга бу йил ҳашарчиларга яратиладиган қулайликлар ҳақида гапирар экан, ҳар бир туманларда шундай замонавий ва барча шарт-шароитлар муҳайё этилган “Дала ҳашарчилар шаҳарчаси” барпо этилаётганини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Фото: Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Вилоят ҳокимлиги ва барча мутасадди ташкилотлар томонидан бу йилги пахта йиғим-терими ҳар йилгидан тубдан фарқ қилиши, яъни мажбурий меҳнатга тўла барҳам берилиб, ҳашарчилар кайфиятини кўтарган ҳолда “Сирдарё

тажрибаси – садоқат намунаси” шиори остида амалга оширишни мақсад қилиб қўйдилар.


Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page