Молия вазирлиги: Сирдарё вилоят Кўп тармоқли тиббиёт марказида 231,5 млн. сўм нақд пул маблағлари ўзлаштириб юборилган.

Молия вазирлиги: Сирдарё вилоят Кўп тармоқли тиббиёт марказида 231,5 млн. сўм нақд пул маблағлари ўзлаштириб юборилган.

@Sirdaryo
Молия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан жорий йилнинг I ярим йиллигида олиб борилган назорат тадбирлари натижасида айрим бюджет муассасалари томонидан бюджет маблағларини сарфланишида тизимли равишда бюджет қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйилаётганлиги аниқланди. Бу ҳақда Молия вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Сизнинг рекламангиз учун жой!

"Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги Сирдарё вилоят Кўп тармоқли тиббиёт марказида бош ҳисобчи ва ғазначи томонидан пуллик хизмат ҳисобидан кирим қилинган 231,5 млн. сўм нақд пул маблағларини тўлов қайдномаларни қалбакилаштирилган йўли билан ўзлаштириб юборилган", дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Сирдарё вилоятида қишлоқ хўжалиги ва сув хўжалиги вазирлигининг қуйи тизимидаги мансабдорлари томонидан бюджетга етказилган 3 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ундирилганлиги ҳақида вилоят прокуратурасининг хабари берилган эди.

Report Page