Вилоят прокурори Гулистон туманида яшовчи фуқароларнинг яшаш хонадонларига ташриф буюрди

Вилоят прокурори Гулистон туманида яшовчи фуқароларнинг яшаш хонадонларига ташриф буюрди

@Sirdaryo
Фото: Гулистон туман прокуратураси

2019 йил 15 август куни Сирдарё вилоят прокурори Р.Р.Машарипов кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш, уларга ёрдам кўрсатиш мақсадида Гулистон тумани Мустақиллик маҳалла фуқаролар йиғинига ташриф буюриб, у ерда фуқароларнинг яшаш хонадонларига бориб, фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, муаммоларини ҳал қилди.

Фото: Гулистон туман прокуратураси

Жумладан, биринчи бўлиб, ушбу маҳаллада яшовчи С.Турсунхўжаеванинг хонадонига борилиб, ишга жойлаштириш юзасидан қилган мурожаат тингланди ва дарҳол вилоят прокурорининг ташаббуси билан Гулистон шаҳридаги тикув фабрикасига ишга жойлаштирилиши таъминланди.

Фото: Гулистон туман прокуратураси


Фото: Гулистон туман прокуратураси

Шундан сўнг, фуқаро Н.Алимқулованинг хонадонига борилиб, 1-сектор раҳбари туман ҳокимига қурилиш материалларини ҳомийлик ҳисобидан таъминлаш юзасидан топшириқлар берилиб, вилоят прокурорининг амалий ёрдами билан ушбу хонадонда таъмирлаш ишлари бошланди.

Фото: Гулистон туман прокуратураси

Шунингдек, Мустақиллик маҳалласида яшовчи уруш қатнашчиси, пенсионер Б.Холиқовнинг хонадонига борилиб, вилоят прокурори томонидан унга ҳасса совға сифатида топширилди.

Гулистон туман прокуратураси.

Report Page