Гулистон туманидаги “Сирдарё-Қоракўл” мактаб-интернатининг 8-, 9- ва 10-синфларга ўқувчилар қабул имтиҳонлари 20 август куни бўлиб ўтади

Гулистон туманидаги “Сирдарё-Қоракўл” мактаб-интернатининг 8-, 9- ва 10-синфларга ўқувчилар қабул имтиҳонлари 20 август куни бўлиб ўтади

@Sirdaryo
Фото: Сирдарё вилояти ХТБ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 майдаги “Математика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий-тадқиқотларни ривожланти- риш риш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-4708-сонли қарори ижросини амалга оширишмақсадида Сирдарё вилояти ҳокимининг 2020 йил 20 июлдаги 209-сонли қарорига асосан математика фани чуқур ўрганиладиган Гулистон туманидаги “Сирдарё-Қоракўл” мактаб-интернати ташкил этилди.

Ушбу мактаб-интернатининг 8-, 9- ва 10-синфларга ўқувчилар қабули бўйича имтиҳонлар жорий йилнинг 20 август куни саот 17:00 да Гулистон шаҳар 16-сонли умумий ўрта таълим мактаби- нинг спорт майдонида ўтказилади.

Ўқувчилар карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда тиббий ниқоб ва қўлқопда келишларини сўраймиз.

Мактаб-интернати жорий йилда 7-синф ўқувчилар қабули бўйича қўшимча маълумотлар берамиз.

Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати

Report Page