Ижтимоий тармоқларда Сардоба сув омбори талофати оқибатида зиён кўрган Оқолтин тумани Найман қишлоғидаги уйларга давлат томонидан ёрдам кўрсатилмаганлиги тўғрисида видеолавҳа тарқалди

Ижтимоий тармоқларда Сардоба сув омбори талофати оқибатида зиён кўрган Оқолтин тумани Найман қишлоғидаги уйларга давлат томонидан ёрдам кўрсатилмаганлиги тўғрисида видеолавҳа тарқалди

@Sirdaryo
Оқолтин тумани ҳокимлиги

Сардоба сув омборидаги техноген фалокат сабабли талофат кўрган ҳудудларга етказилган зарарни аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Халқ қабулхонаси, Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, Ергеодезкадастр ҳамда  Давлат хизматлари маркази ходимларидан иборат ишчи гуруҳи томонидан жорий йилнинг 7 май куни Шодлик маҳалласи Найман қишлоғидаги ҳар бир (35 та) хонадон хатловдан ўтказилиб, хонадон эгалари иштирокида етказилган зарарни тасдиқловчи далолатномалар расмийлаштирилган. Жумладан:

11 та молхона

7 та ҳожатхона

6 та ошхона

5 та тандирхона

2 та хаммом

2 та омборхона яроқсиз деб топилган, барча (35 та) уй, сувнинг сатҳи пойдевор қисмидан кўтарилмагани натижасида ҳеч қайси уйга сув кирмаган ҳамда зарар етказилмагани хонадон эгалари томонидан тасдиқланган.

Туман ҳокими ўринбосарлари, қурулиш бўлими, ергеодезкадастр бўлими ходимларидан иборат ишчи гуруҳи томонидан Найман қишлоғидаги хонадонларга етказилган зарарни қоплаш мақсадида, қурулиш-таъмирлаш учун ишлатиладиган қурулиш маҳсулотлари ҳисоблаб чиқилиб бугунги кунда 34,6 тонна цемент ҳамда 850 кг эмулция (бўёқ) тарқатилган.

Найман қишлоғи
Найман қишлоғи

Бундан ташқари 680 дона шифер, қурулиш учун етарлича қум ва шағал етказиб берилади.

Мутахассислар хулосасига кўра ушбу ҳудуддаги аксарият хонадон эгалари томонидан қурулиш меъёрлари қўпол равишда бузулгани ортидан яъни, қўшимча қурулишларнинг пойдевор қисми ўрнига лоток синиқларидан фойдаланилгани ортидан талофат етганлиги аниқланган.
Найман қишлоғи
Найман қишлоғи
Найман қишлоғи
Найман қишлоғи

Сўнги 2 ойдан буён ижтимоий тармоқларда “айланаётган” юқоридаги каби аудио ва видео тасвирларни кўп учратмоқдамиз. Ижтимоий тармоқдаги барча мурожаатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда эътиборсиз қолдирилмасдан туман ҳокимлиги томонидан ўрганиб чиқилмоқда. Аксарият фуқароларимиз томонидан тушуниб-тушунмай 40 млн сўмлик сертификатларга эга чиқиш мақсадида тарқатилаётгани, ўз навбатида бу каби ҳолатлар ижтимоий тармоқлардаги расмий бўлмаган каналларда батафсил ўрганилмасдан тармоққа жойланаётгани ортидан юзага келмоқда.

Оқолтин тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page