КОРРУПЦИЯ – ХАВФЛИ ИЛЛАТ

КОРРУПЦИЯ – ХАВФЛИ ИЛЛАТ

@Sirdaryo
Фото: Google Images

Мамалакатимизнинг янгиланган сиёсати жамиятда адолат ва қонун устуворлигини олий даражага кўтариш, замонавий давлат бошқарувини жорий этиш, давлат хизматчиларида коррупциявий ҳолатларнинг барча кўринишларига нисбатан қатъий муросасизлик руҳиятини шакллантириш, халқ манфаатларини сўзсиз таъминлаш каби юксак ғояларга таянмоқда.

Мазкур ислоҳотларнинг замирида Президентимиз томонидан илгари сурилган «Халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халққа хизмат қилиши керак» деган тамойил мужассам. Шу асосда мавжуд барча имконият­ларни халқимиз манфаатлари йўлида сафарбар қилиш устувор вазифа этиб белгиланган.

Президентимизнинг 2020 йил 29 июнда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чо­ра-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига асосан, Коррупция­га қарши ку­рашиш агентлиги ташкил этилди.

Агентликнинг асосий вазифалари белгиланди. Хусусан, 2020-2021 йилларда барча давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари ва устав капиталида давлат улуши бўлган корхоналар, шу жумладан, банкларда коррупцияга қарши ички идоравий назорат тизимларини бос­қичма-босқич жорий этиш шулар жумласидандир.Коррупцияга қар­ши самарали курашда дунёнинг тараққий этган давлатларининг илғор тажрибасини ўр­­ганиш ва миллий амалиётга татбиқ этиш муҳим ўрин тутади.

Қуйида ана шундай илғор хорижий тажрибалар хусусида фикр юритамиз.

Маълумки, Нидерландия дунё­да коррупция даражаси энг паст давлатлар қаторига киради. Мазкур давлатда коррупцияга қарши кураш тизими қуйидагиларни ўз ичига олади. Коррупция ҳолати аниқлангач, коррупциявий ҳаракатнинг оқибатлари муҳокама қилинади ва уларга қўлланган жазолар мунтазам равишда эълон қилиб борилади. Ички ишлар вазири ҳар йили коррупция фактлари ва коррупцияга алоқадор шахсларни жазолаш чоралари тўғрисида парламентга ҳисобот беради.

Мамлакатда коррупциявий ҳолатлар юза­га келиши мумкин бўлган «нуқта»ларни кузатиб бориш ва бу жойларда шахсларнинг фаолиятини назорат қилиш тизими ишлаб чиқилган.

Шунингдек, расмий ахлоқ қоидаларининг бузилиши учун жавобгар мансабдор шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тизими яратилган.Коррупциявий ҳаракатлар учун асосий жазо — давлат ташкилотларида ишлаш ҳуқуқидан ва барча ижтимоий имтиёзлардан маҳрум бўлишдир. Шу­нинг­дек, жарима ва ўз вазифасидан вақтинча четлатиш жазоси ҳам қўлланилади.

Энг муҳим ташкилотларда, хусусан, вазирликларда:– ички хавфсизлик хизмати мавжуд бўлиб, уларнинг вазифаси амалдорларнинг хатосини аниқлаш, уларнинг қоидаларни қасддан ёки тасодифан бузишини ўрганиш ҳисобланади;– коррупция содир этиши мумкин бўлган лавозимларга шахсларни танлаш тизими яратилган;– миллий хавфсизлик тизимига тегишли бўлмаган, коррупцияга оид барча материаллар оммага эълон қилинади;

— коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат хавфсизлиги тизими яратилган ва у коррупцияни аниқлаш учун катта ваколатларга эга;— барча даражадаги мансабдор шахслар ўзларига маълум бўлган коррупцияни рўй­хатга олишлари шарт, бу маълумотлар ички ишлар ва адлия вазирликларига юборилади;— коррупцияга қарши курашда оммавий ахборот воситалари катта роль ўйнайди. Чунки улар коррупция ҳолатларини фош этади ва улар ҳақида суриштирув олиб боради.

Сингапурда эса, коррупцияга қарши кураш асосий йўналиши бўлган махсус орган мавжуд. У Коррупцияга қарши кураш бўйича тергов бюроси деб аталади. Ушбу мустақил орган Сингапур иқтисодиётининг давлат ва хусусий секторида коррупциянинг олди олинишини ўрганади.

Бюро хукумат амалдорлари мансабини суиистеъмол қилган ҳолатларни текширади ва тегишли органларга зарур чораларни кўриш учун хабар қи­лади. Бюро бош­қарув тизимидаги камчиликларни аниқлаш учун давлат органлари иш услубларини ўр­ганади.

Агар бундай бўшлиқлар коррупцияга ва суиистеъмолчиликка олиб келиши мумкин бўл­са, Бюро ушбу бўлинмалар раҳбарларига чора кўришни тавсия қилади.

Сингапур давлатикорруп­ция­гақаршисиёсатинингасосийғояси «инсонникорруп­ция­гаундайдиганҳолатларнибартарафқи­лиш»даниборат. Бунгабирқа­тортамойилларорқа­лиэришилади:

1) давлат хизматчиларининг иш ҳақини хусусий секторда муваффақиятли ишлаётган шахсларнинг ўртача ойлик иш ҳақи билан тенглаштириш;

2) давлат органлари мансабдорларининг мулки, активлари ва қарзлари бўйича йиллик ҳисоботларини назорат қилиш. Хусусан, прокурор коррупцияга қарши қонунчиликни бузганликда гумон қилинган шахсларнинг ҳар қандай банк ҳисобрақамларини, акцияларини текширишга ҳақли;

3) юқори лавозимдаги мансабдорларнинг маънавий юксаклигини таъминлаш;

4) иқтисодий ривожланишда дуч келинадиган маъмурий тўсиқларни бартараф этиш. Германияда муайян функ­ция­лардан қатъи назар, давлат хизматчилари ўз вазифаларини бутун жамият манфаати учун холис ва адолатли бажариши шарт.

Мазкур мамлакатда коррупцияга қарши курашнинг биринчи вазифаси расмий сирларни сақлашдан иборат. Давлат хизматчиси, шунингдек, ўз фаолияти давомида унга маълум бўлган маълумот ва ҳақиқатларни сир сақлаши талаб этилади. Давлат хизматчиси рухсат олмасдан туриб гувоҳлик беришга, ҳатто судда ҳам баёнот беришга ҳақли эмас. Давлат хизматчиси хизмат кўрсатишдан бошқа ҳар қандай иш учун олдиндан юқори даражадаги раҳбарининг розилигини олиши талаб қилинади.

Давлат хизматчиси учун рухсатномалар фақат илмий муассасаларда ва ўқитиш ҳамда тад­қиқотлар билан боғлиқ фао­лият учун талаб қилинмайди. Давлат хизматчилари бирон-бир тадбиркорлик фаолияти билан шахсан ёки ваколатли вакиллари орқали шуғулланиш ҳуқуқига эга эмас.

Федерал ҳукумат қонун кучига эга қарор чиқариш йўли би­лан давлат хизматчиларининг ўриндошлик асосида ишлаш тартибини белгилайди. Унда қайси фаолият давлат хизмати деб ҳисобланади ёки унга тенглаштирилади; давлат хизматчиси қўшимча иши учун ҳақ оладими; давлат хизматчиларининг қайси тоифалари рухсатнома олишга мажбур каби масалалар аниқлаштирилади.

Агар хизматга оид муносабатлар тугатилгандан сўнг давлат хизматчиси ўзининг охирги беш йиллик хизмат фаолия­ти билан боғлиқ ишда ишласа, охирги хизмат жойида бу­ни эълон қилиши керак. Унинг фаолияти, агар хизмат манфаатлари учун зарар етказиши мумкин бўлса, тақиқланади.

Бу тақиқ давлат хизматининг энг юқори инстанцияси томонидан жорий этилади ва хизмат муносабатлари тугаганидан кейин 5 йил ўтгач, тугайди.

Давлат хизматчиларининг зиммасига юклатилган вазифаларни бажармаслиги ёки лозим даражада бажармаслиги оқибатлари батафсил тартибга солинади. Давлат хизматчиси, Федерал интизомий ҳуқуқ ҳақидаги низомга мувофиқ, ўз вазифаларини бажариш тартибини бузган деб топилса, жиноят содир этган ҳисобланади.

Жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилоят суди судьяси А.Кураматов

Жиноят ишлари бўйича Гулистон туман суди раиси М.Сафаров

Report Page