Бухоро вилояти ҳокими Карим Камолов вафот этди

Бухоро вилояти ҳокими Карим Камолов вафот этди

@Sirdaryo
Фото: Xabar.uz

Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Карим Камоловнинг вафот этгани ҳақида хабар тарқалди. Ушбу хабарни «Xabar.uz» манбалари ҳам тасдиқлашмоқда, дейилади нашр тарқатган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Карим Камоловда жорий йилнинг 25 июль куни коронавирус инфекцияси тасдиқланганди. Шу кундан бошлаб вилоят раҳбари Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро вилоят филиалида муолажа олишни бошлаган.

29 июль куни эса даволаш муолажаларини давом эттириш учун Тошкент шаҳридаги клиникага кўчириб ўтказилганди.

Карим Камолов шу йилнинг 29 февраль куни Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчиси этиб тайинланганди.

Report Page