Сирдарёликларнинг мурожаатлари жойига чиқиб ўрганилмоқда ва ижобий ҳал этилмоқда

Сирдарёликларнинг мурожаатлари жойига чиқиб ўрганилмоқда ва ижобий ҳал этилмоқда

@Sirdaryo
Фото: Сенат Ахборот хизмати

Шу кунларда Олий Мажлис Сенати Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қ.Бурханов бошчилигидаги сенаторлар гуруҳи Сирдарё вилоятида бўлиб турибди.

Парламент юқори палатаси аъзолари “Сардоба” сув омборидан сув тошиши оқибатида талофат кўрган фуқаролардан келган мурожаатлар ҳамда тошқин оқибатларини бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишларни ўрганмоқда.

Хусусан, сенаторлар Т.Мадумаров ва Ф.Боқиев Оқолтин туманида бўлиб, аҳолининг мурожаатларини жойида ўрганди. Фуқаролар томонидан “Сардоба” сув омбори техноген фалокатидан зарар кўрган хонадонлар таъмири, уй-жой таъминоти каби масалаларда ёрдам сўралди. Уларнинг аксариятини ижобий ҳал этиш бўйича тегишли мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.

Таъкидлаш жоизки, халқ депутатлари Оқолтин тумани Кенгашининг 2020 йил 23 майдаги қарори асосида “Сардоба” сув омборида юз берган техноген фалокатдан талофат кўрган хонадонларни ўрганиш бўйича депутатлар ва масъул ташкилот раҳбар ходимларидан иборат ишчи гуруҳлари тузилган. Улар томонидан барча маҳаллаларда ўрганиш олиб борилган.

Фото: Сенат Ахборот хизмати

Жумладан, айрим мурожаат йўллаган фуқаролар хонадони туман ҳокимининг ўринбосари раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи томонидан кўздан кечирилганда, уларда талофат катта бўлмаганлиги учун хонадонлар яшашга яроқли эканлиги мақсадга мувофиқ, деб топилган.

Бундан ташқари, С.Абдуллаев, З.Холбўтаева, Т.Абдуллаева сув тошқинида Оқолтин тумани “Шодлик” маҳалласидаги уйи бузилиб кетгани, давлат томонидан ажратилган 40 млн. сўм берилишида амалий ёрдам сўраган ва яшаш учун янги уйлардан ажратилмаганлигидан норози бўлиб мурожаат йўллаган.

Фото: Сенат Ахборот хизмати

Сенаторлар ариза муаллифларининг яшаш хонадонини ўрганди. Натижада уй эгасига давлат томонидан 40 млн. сўм маблағ ва маъиший техникалар учун сертификат ажратилганлиги маълум бўлди. Шунингдек, бузилган уйнинг ер майдони хонадон эгасига қолдирилиб, янги қурилаётган кўп қаватли уйларни бериш комиссияси таркиби энди тузилиши ва бузилган хонадонларга тўлиқ тарқатилиши ҳақида тушинтириш берилди.

Фото: Сенат Ахборот хизмати

Тез орада ўрганиш борасида батафсил маълумот берилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот хизмати

Report Page