Ширин шаҳрида фуқаролар мурожаатлари доимий эътибор марказида

Ширин шаҳрида фуқаролар мурожаатлари доимий эътибор марказида

@Sirdaryo
Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
Муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилаётган ислоҳотларнинг туб замирида халқ манфаати ётади.
Бугунги кунда аҳолининг давлат идораларига қилган мурожаатлари долзарблиги билан бир қаторда, ушбу мурожаатларнинг бевосита раҳбарлар иштирокида ўрганилиши ва уни ижобий ҳал этилиши юртбошимиз юритаётган одилона сиёсатга камарбаста бўлиб хизмат қилади.

Сирдарё вилояти Ширин шаҳар "Амир Темур" маҳалла фуқароларидан мурожаат келиб тушди. Ушбу мурожаатда бир нечта масалалар билдирилган бўлиб, шаҳар ҳокими А.Хожиматов тегишли ташкилот раҳбарлари билан биргаликда ушбу мурожаат юзасидан, мазкур маҳалла ҳудудида жойлашган 7-кўп қаватли уйда яшовчи фуқаролар билан ҳудудда учрашув ўтказди.

Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Шаҳар ҳокими, маҳалла раиси, барча тегишли ташкилот раҳбарлари ҳамда аҳоли билан очиқ мулоқот тарзда бўлиб ўтган мазкур учрашувда кўп қаватли уйларнинг тозалиги, коммуникация тармоқлари ҳолати, аҳолини иш билан таъминлаш, аҳолига коммунал хизматлар кўрсатиш сифати билан аҳолининг тўлов қобилиятини мутаносиблиги ва бошқа масалалар юзасидан фуқаролар муаммолари бирма-бир тингланди.

Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Аҳоли томонидан билдирилган ҳар бир мурожаатлар тегишли масъул ташкилот раҳбарлари билан тахлил қилинди.

Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Фуқаролар томонидан билдирилган асосли масалаларни ижобий ҳал этиш бўйича шаҳар ҳокими ташкилот раҳбарлари, маҳалла раиси ва бошқа масъулларга топшириқ берди.

Учрашув давомида шаҳар ҳокими А.Хожиматов:

"Биз ҳар доим ўз уйимизни, кўчамизни, маҳалламизни обод ва хавфсиз қилиш учун бунда тегишли масъул ташкилотлардан талаб қилишга шошиламиз. Бу жиҳат нотўғри эмас, албатта. Бироқ фуқароларимиз фақат кузатувчи эмас, балки фаоллик кўрсатувчи бўлишлари ҳам лозим, жамоатчилик назорати, маҳалла фаоллари бор. Маҳалла миқёсида бирор муаммоли вазиятлар, масалалар туғиладиган бўлса, мана шундай пайтда биринчи навбатда жамоатчилик назорати, нуронийларимиз, маҳалла оқсоқоллари ва фаоллари ташаббус кўрсатиши керак. Маҳаллаларимизни обод, тоза ва хавфсиз қилиш билан биргаликда уни сақлай билишимиз ҳам зарур." - дея таъкидлади.

Якунда барча муаммоли масалалар ижроси юзасидан қилиниши лозим бўлган ишлар қатъий белгилаб олинди.

Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page