Коронавирусга қарши блокираторлар фош этилди

Коронавирусга қарши блокираторлар фош этилди

@Sirdaryo
Фото: Влоят божхона бошқармаси

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш  ва божхона аудити бўлими томонидан олдиндан олинган тезкор маълумотларга асосан, ДХХ Сирдарё вилояти бошқармаси ҳодимлари билан ҳамкорликда Мирзаобод тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди.

Фото: Влоят божхона бошқармаси

Тезкор тадбир давомида, Мирзаобод тумани ҳудудидан ўтувчи М-34 йўлининг Гулистон - Тошкент йўналиши бўйлаб йўл четида, автотранспорт воситалари ўтадиган кўприк остига ҳаракатланиб келиб тўхтаган “Кобалт” ҳамда “Нексия-3” русумли автотранспорт воситаларининг юкхонаси белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди.  

Натижада, фуқаро Х.У. бошқарувидаги “Кобалт” русумли автотранспорт воситасининг юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган, тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган ва сифати кафолатланмаган жами 800 дона “VIRUS SHUT OUT” номли коронавирусига қарши блокаторлар борлиги, фуқаро М.Ж. бошқарувидаги “Нексия-3” русумли автотранспорт воситасининг юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган, тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган ва сифати кафолатланмаган жами 70 дона “E.A Mask” номли коронавирусига қарши блокаторлар борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.

Фото: Влоят божхона бошқармаси

Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган дастлабки текширув ва суриштирув давомида юқорида келтирилган автомашиналардан олинган вирусга қарши блокаторлар фуқаро “Нексия-3” русумли автомашинада йўловчи сифатида келган фуқаро Р.Ш.га тегишли эканлиги маълум бўлди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида дастлабки тахминий қиймати 34 560 000 сўмлик 800 дона “VIRUS SHUT OUT” номли ва 70 дона “E.A Mask” номли коронавирусга қарши блокаторлар ашёвий далил сифатида олинди.

Аниқланган холат юзасидан хозирда божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати

Report Page