Бугун, 17 август куни Гулистон шаҳрида содир бўлган ёнғин тафсилотлари маълум қилинди (фото)

Бугун, 17 август куни Гулистон шаҳрида содир бўлган ёнғин тафсилотлари маълум қилинди (фото)

@Sirdaryo
Фото: Вилоят Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси

Бугун каналимиз орқали ёритилган: "Хабар беришларича, айни дамда Гулистон шаҳридаги корхоналарнинг бирида кучли ёнғин содир бўлибди..." деб номланган видео-хабарга, Сирдарё вилояти Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати томонидан муносабат билдирилиб, мазкур ҳодисага оид расмий хабар тақдим этилди:

Фото: Вилоят Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси
Сизнинг рекламангиз учун жой!
Фото: Вилоят Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси

"2019 йил 17 август куни, соат 10:25 ларда Гулистон шаҳар, Фарход маҳалласида жойлашган, А.Т. раҳбарлигидаги "А.Б.С." МЧЖга қарашли, омбор мақсадида фойдаланилаётган 3 дона контейнер ичида бўлган тахминан 50 кв.метр майдонда жойлашган оёқ кийим (красовка)лар ҳамда контейнер устига қурилган икки қаватли ёрдамчи хоналарнинг 36 кв.метр тўлиқ қисми ёниб зарарланган.

Фото: Вилоят Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси
Фото: Вилоят Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси

Тахминан ёнғинга соат 10:31 да етиб борилган, 10:34 да қуршаб олинган, 11:20 да ёнғин батамом ўчирилган. Ёнғинга 4 та жанговар ўт ўчириш машиналари ва экипажлари жалб этилган. Натижада мазкур МЧЖ га қарашли бинонинг 400 кв.метр ёнғин майдони асраб қолинган. Ёнғинда тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин сабаби ва унинг моддий зарари аниқланмоқда", дейилади бошқарма матбуот хизмати хабарида.

Report Page