Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни нострификациялаш.

Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни нострификациялаш.

@Sirdaryo
Фото: Google Images

Ушбу регламентда жисмоний шахсларга белгиланган Давлат хизматлари марказлари орқали хорижий давлатларда ўрта махсус, касб-ҳунар ёки олий таълим олганлик тўғрисидаги хужжатларни тан олиш ва нострификациялаш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартиблари белгиланган.

Талабгор хизматдан фойдаланишда икки усулда:

1. Давлат хизматлари маркази орқали ўзи келган ҳолда.

2. Электрон масофадан туриб фойдаланиши учун ЯИДХП (Ягона интерактив давлат хизматлари портали) орқали ЭРИ (Электрон рақамли имзо) калити олган холда рўйхатдан ўтиб, барча худудлардаги Давлат хизматлари маркази орыали мурожаат юбориши мумкин.

Ушбу регламентнинг иловасига мувофиқ талабгорга оид маълумотларга асосан анкета электрон тўлдирилади. Анкетага хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги хужжат ва унинг иловаси нусхаси ҳамда уларнинг Ўзбекистон Республикаси давлат тилига нотариал тасдиқланган тўлиқ таржимаси илова қилинади. Талабгор масофадан ЯИДХП орқали мурожжат этганда анкетани электрон тўлдиради ва ўз ЭРИ (Электрон рақамли имзоси билан) си билан тасдиқлайди.

Сизнинг рекламангиз учун жой!

Давлат хизматларини кўрсатиш учун тизим орқали ЭКОИХ нинг икки баробари миқдоридаги йиғим тўлаш учун инвойс шакиллианади, йиғим тўланганлигни, тизимнинг ўзи тасдиқлайди.

Талабгор давлат хизматларидан фойдаланишнинг, хар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.

Талабгор томонидан тўлдирилган анкета Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига келиб тушган кундан бошлаб 15 (ўн беш) кун ичида эксперт комиссияси хулосаси (махсус тест синовларига тавсия этилганлик) расмийлаштирилади ҳамда Давлат инспекцияси томонидан электрон Давлат хизмалари марказига ёки ЯИДХП орқали талабагорга электрон равишда юборади.

Ностирификация гувохномаси шакли Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда давлат инспекцияси томонидан тасдиқланади.

А.Махмудов,
Боёвут тумани Давлат хизматлари маркази бўлим бошлиғи

Report Page