Ўзаро ҳамкорлик келгуси фаолият самарадорлиги гарови

Ўзаро ҳамкорлик келгуси фаолият самарадорлиги гарови

@Sirdaryo
Фото: Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Жорий йилнинг 15 август куни вилоят Хотин-қизлар қўмитаси ва вилоят Ички ишлар бошқармаси билан биргаликда ҳамкор давлат ва жамоат ташкилотлари вакилларини таклиф этган ҳолда ички ишлар бошқармаси мажлислар залида видео селектор йиғилиши ўтказилди.

Видеоселектор йиғилишида ҳудудлардаги туман ва шаҳар Хотин-қизлар қўмиталари раислари, ҳудудий ИИБларининг ёшлар масалалари ҳамда хотин-қизлар билан ишлаш бўйича профилактика инспекторлари, маҳаллалардаги “Хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-аҳлоқий қадриятларини мустаҳкамлаш бўйича мутахассислар” иштирок этди.

Сизнинг рекламангиз учун жой!

Йиғилишда вилоятда хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш бўйича 2019 йилнинг 7 ойи давомида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар атрофлича муҳокама қилинди.

Шунингдек, муҳтарам Президентимизнинг жорий йилнинг 18 июль куни вилоятимизга ташрифи давомида вилоятда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашиш ва жамоатчилик хавфсизлигини таъминлаш борасидаги “Сирдарё намунаси” жорий қилиш ҳамда вилоятнинг барча ҳудудларида “Жиноятчиликдан ҳоли маҳалла” дастури асосида фаолиятни йўлга қўйиш бўйича берилган топшириқлар ижроси, давлат ва жамоат ташкилотлари ўртасида ишлаб чиқилган ҳамкорлик режаси ва уни тизимли равишда амалга ошириш вазифалари бўйича кўрсатмалар берилди ҳамда 2019 йилнинг 2-ярим йиллигида бажариладиган ишлар режалаштирилиб олинди.

Фото: Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Унга кўра Ўзбекистон Республикаси бош прокурори, Ички ишлар вазири ва вилоят ҳокими томонидан тасдиқланган Сирдарё вилоятида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашиш ва жамоатчилик хавфсизлигини таъминлаш борасидаги фаолиятни ўрганиш натижалари бўйича 2019 йил 30 июль куни ўтказилган 37-сонли қўшма сайёр селектор йиғилиши баёнида иловаси билан тасдиқланган “Намунали ҳудуд” дастури асосида ташкил қилинган 14 та йўналиш бўйича ишчи гуруҳ фаолияти, улар томонидан маҳаллалардаги ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил, ижтимоий кўникмага муҳтож бўлган шахслар билан тизимли ишларни ташкил этиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олинди.

Вилоят ҳокимлиги
ахборот хизмати

Report Page