"Чарм тўп" соврини учун вилоят финал босқичи ўтказилди
@SirdaryoЎзбекистон республикаси Бош вазирининг 2019 йил 24 июлдаги "Ёшлар ўртасида "Чарм тўп" анъававий футбол мусобақасини ўтқазиш тўғрисида"ги 01-14/1-771- сонли йиғилиш баёни ижросини таъминлаш мақсадида вилоят Жисмонийтарбия ва спорт бошқармасининг мусобақа ўтказиш жадвали чиқарилди. Ушбу жадвал асосида туман, шаҳарлараро босқичи жорий йилнинг 5-9 август ва вилоят финал босқичи 15-16 август кунларига ўтқазилиши режалаштирилган эди. Маҳалла, туман, шаҳарлар ва вилоят босқичлари ўз якунига етган.
Мусобақа Ховос тумани Болалар-ўсмирлар спорт мактабининг футбол майдонида ўтказилди. Финал йўлланмаси учун кечган курашда “Наврозобод” (Янгиер шаҳар), “Еттигузар” (Ховос тумани), “Андижон” (Оқолтин тумани), “Боғистон” (Мирзаобод тумани) ёшларига омад кулиб боқан эди.
Мусобақининг биринчи ўйини 3-ўрин учун бўлиб ўтди. Унда “Андижон” (Оқолтин тумани) жамоаси “Наврозобод” (Янгиер шаҳар) жамоасига қарши тўп сурди ва ўйин вақтида 1:1 натижаси сақланиб қолиб ғолиб “Андижон” (Оқолтин тумани) жамоаси пеналтилар ҳисобига ғалаб қозонди.
Хамма интиқиб кутган ҳал қилувчи финал баҳсида “Еттигузар” (Ховос тумани) жамоаси ва “Боғистон” (Мирзаобод тумани маҳалласи) жамоалари тўп суришди.
Мусобақа шиддатли ва муросасиз бўлиб ўтди. Ассосий вақтнинг 17 дақиқасида “Еттигузар” (Ховос тумани) жамоаси ҳужумчиси ўйинни хал қилувчи голни киритиб ғолибликни қўлга киритди.
Натижада, “Еттигузар” жамоаси август ойининг учинчи ўн кунлигида пойтахтимизда ўтказиладиган “Чарм тўп-2019” турнирининг якуний босқичига йўлланмани қўлга киритди. “Боғистон” (Мирзаобод тумани) маҳалласи жамоаси шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан жой олган бўлса, фахрли 3-ўрин “Андижон” (Оқолтин тумани)маҳалласи жамоасига насиб етди.
Мусобақада ғолиб бўлган жамоаларга Сирдарё вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи И.Ўроқов, Ховос туман ҳоким ўринбосари О. Донобоев, Сирдарё футбол ассоциацияси вице президенти С. Абдугаффаровлар томонидан ғолибларга ажратилган эсдалик совғалари тақдим этилди.
Сирдарё вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси Матбуот хизмати