Адолат бор эканку. Судлар ҳақиқий адолат қўрғонига айланаётганлигини эътироф этиш пайти келмадими?

Адолат бор эканку. Судлар ҳақиқий адолат қўрғонига айланаётганлигини эътироф этиш пайти келмадими?

@Sirdaryo
Фото: Google Images

Кейинги вақтларда ижтимоий тармоқларда судлар томонидан одил судловни амалга оширишда кўплаб қонунбузилишлари ҳолатларига йўл қўйилаётганлиги ҳақида бонг урилмоқда. 

Бироқ, бу каби мақолалар бўйича хулоса қилишда шошмаслик лозим деб ҳисоблайман. 

Чунки, менинг ўғлим Э.Хайдаров ҳам тергов органлари томонидан Жиноят кодексининг 226-моддаси 1-қисми (маъмурий назорат қоидаларини бузиш) билан айбланган эди. Ушбу жиноят иши Боёвут туман суди томонидан холисона кўриб чиқилиб, унинг ҳаракатларида жиноят аломатлари бўлмаганлиги сабабли оқланди.

Шунда мен судларнинг ҳақиқатдан ҳам адолат қўрғони эканлигига ишондим ҳамда ўтказилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари ўзининг нақадар самарасини бераётганлигини ўз кўзим билан кўриб, гувоҳи бўлдим ва менда эртанги кунга бўлган ишонч туйғуси ортиб, нақадар келажаги буюк давлатда яшаб келаётганимдан яратганга шукроналар айтдим.

Сизнинг рекламангиз учун жой!

Мен олдин судлар томонидан оқлов ҳукмлари чиқарилаётганлиги, ишлар адолат нуқтаи назаридан ҳал қилинаётганлигини кўп эшитган бўлсамда, ўғлимга оид ишнинг кўриб чиқилганидан сўнг, ушбу ҳолат нақадар ҳақиқатга яқинлигини билдим.

Бевосита судьялар билан мулоқот қилганда ҳам уларнинг хушмуомалалиги, юксак ахлоқий фазилатларга эга эканлигидан, уларниг инсон тақдирига бефарқ эмасликлари, суд идоралари жазоловчи органдан кўра фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қиладиган органга айланганлигига амин бўласан. 

Яқинда ижтимоий тармоқларда тарқалган “Нега фуқаролар судлар фаолиятидан норози”  номли мақола билан танишдим.

Ушбу мақола менга жудаям салбий таъсир кўрсатди. Мен унда келтирилган фикрларга мутлақо қўшилмайман, чунки ушбу мақолада келтирилган фикрлар фақат бир томоннинг нуқтаи назаридан, судда даъвоси рад қилинган фуқаронинг манфаати йўлида ёзилганлиги кўриниб турибди.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига бу каби кимнидир “буюртмаси” ёки “манфаати” йўлида ёзилган мақолаларга ишонмасликка чақириб қоламан ҳамда судлар ҳақиқий адолат қўрғонига айланаётганлигини эътироф этиш пайти келмадими деб сўраб қоламан?!!!

Хайдарова Саходатхон,
Сирдарё вилояти, Ширин шаҳри

Report Page