Адолатни яширманг! АДОЛАТ - ЭҲ БУ ҚАНДАЙ ШИРИН НЕЪМАТ ЁХУД ҲАҚИҚИЙ ҲОЛАТЛАРНИ ЯШИРИШ КИМГА КЕРАК БЎЛМОҚДА.

Адолатни яширманг! АДОЛАТ - ЭҲ БУ ҚАНДАЙ ШИРИН НЕЪМАТ ЁХУД ҲАҚИҚИЙ ҲОЛАТЛАРНИ ЯШИРИШ КИМГА КЕРАК БЎЛМОҚДА.

@Sirdaryo
Куч - адолатда!

“Одамлар ҳамма нарсага чидаши мумкин, лекин адолатсизликка чидай олмайди” И.А.Каримов

Менга муқаддам ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан расмий ҳужжатларни қалбакилаштирганлигим юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, жиноятчи тамғаси босилган эди.

Гарчи ушбу ишларни умуман содир этмаган ва бундай ишларни қилиш тугул хаёлимга ҳам келтирмаган бўлсамда яқин кунларга қадар бир гуруҳ шахслар билан тил бириктириб, Сайхунобод туман ҳокимининг қарорини қалбакилаштириб, ушбу қарорга Сайхунобод туман ҳокимлиги ҳузуридаги ширкат ва якка тартибда уй-жой қурилиши бўлимининг муҳрини босиб, қарордан фойдаланган ҳолда, 2016 йил 9 август куни фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё вилоят судининг апелляция инстанциясида суд қарорини ўз фойдамга ҳал қилинишига эришишда гумон қилинувчи инсон эдим.

Энг ачинарлиси, менга давлатимизнинг инсонпарварлик тамойили қўлланиб, жиноят ишлари бўйича Сайхунобод туман судининг 2017 йил 11 январдаги ажрими билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2016 йил 12 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида”ги Қарорининг 5-банди қўлланиб, менга ЖКнинг 228-моддаси 2-қисми “б” банди ва 228-моддаси билан қўзғатилган жиноят иши ҳаракатдан ҳам тугатилган эди.

Шу бугунги кунга қадар менга бир дард тинчлик бермасди. Мен ушбу ишларни умуман содир этмагандимку. Ҳам ушбу ишни содир этмаганлигим, ҳам менга инсонпарварлик тамойили қўлланганлиги тинчлик бермасдан келарди.

Тўғри, бир томондан ушбу ишларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга жиноий қилмиш содир этмаганлигимни тушунтиришим ўз фойдасини бермаганлиги сабабли, дастлаб ўтказилган судда ҳам ўзимнинг тақдиримга бефарқ инсондай қўл силтаб кетганлигим ҳам сабаб бўлгандир балки.

Бироқ, сўнгги икки ярим йилда мамлакатимиз бутунлай янги босқич ва туб ислоҳотларга чулғанди. Халқимиз турмуш тарзини яхшилаш, муносиб шароит яратиш борасида ўтказилаётган ислоҳотларни эътироф этмаслик нотўғри бўлади албатта.

Сизнинг рекламангиз учун жой!

Шу муносабат билан мен ҳам жиноят ишлари бўйича Сайхунобод туман судининг қароридан норози бўлиб, кассация шикояти билан мурожаат қилдим.

2019 йил 13 август куни иш кассация тартибида кўриб чиқилиб, мен бир неча йиллик дарддан фориғ бўлдим ҳамда суд қарори бекор қилиниб, иш суриштирув ҳаракатлари юритиш учун Сирдарё вилоят прокурорига юборилди.

Менга энг таъсирли томони суд мажлиси жараёнида менинг ҳар сўзим ва эътирозларим муҳтарам судьяларимиз томонидан тингланиб, барчаси текшириб кўрилгани ва ушбу эътирозларимга баҳо берилгани бўлди ҳамда мени жуда қувонтирди.

Шундагина мен, ўтказилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари ўзининг нақадар самарасини бераётганлигини ўз кўзим билан кўриб, гувоҳи бўлдим ва менда эртанги кунга бўлган ишонч туйғуси ортиб, нақадар келажаги буюк давлатда яшаб келаётганимдан яратганга шукроналар айтдим.

Бироқ, адолат деган бир улуғ неъматни ич-ичимдагн ҳис қилиб турган бўлсамда, энди шу бугундан бошлаб, мени бошқа бир дард азоблашни бошлади.

Яъни, оммавий ахборот воситалари ва турли ижтимоий тармоқлардаги фуқароларимизнинг судлар томонидан чиқарилаган кўплаб қарорлар бир томонлама бўлаётгани, бу муаммолар юзасидан берилган шикоятлари йиллаб ҳал қилинмаётгани, ҳатто кўриб ҳам чиқилмаётганлиги ҳақидаги муносабатлари ва мурожаатлари, фуқароларимизнинг судлар фаолиятидан норозилик билдириб қилаётган мурожаатлари ва бу борадаги танқидий чиқишларнинг барчаси ҳам ҳақиқатга яқин эмаслиги, бугунги кунда нима учун айнан шундай мурожаат ва мақолалар кўп кўрина бошлаганлиги, ушбу тоифадаги чиқишлар айнан нима қаратилганлиги, нима учун бундай тарздаги чиқишлар билан суд-ҳуқуқ тизимида олиб борилаётган самарали ислоҳотларга парда тортилиб, ҳақиқий ҳолатларни эътироф этилмаётганлиги ҳақиқатдан ҳам мени қийнашни бошлади.

Бир пайтлар Кун.уз ижтимоий тармоғида ёлғонлардан воз кечиш вақти келмадимикан номли мақолани ўқиб, руҳан таъсирлангандим.

Ўша мақолада, шундай мазмунли сўзлар мавжуд эди.

Ҳар куни ишга келиб кетиб, на ҳафталик, на ойлик мақсад қўймасдан, натижасиз ишлаш ёлғондир! Ўқитувчи, шифокор, нафақачи (нафакахўр эмас!), зиёлиларнинг жамият ижтимоий ҳаётида мавқеъи ва ижтимоий аҳволи паст бўлса, буюк келажак ҳақидаги ўйлар ёлғондир! Қирқ кунлик аскарликка бориб келиб, бир маротаба ўқ отмаган, автоматни бўлиш ва йиғишни билмаган аскарнинг ҳарбий гувоҳномаси ёлғондир!

Мен ушбу жумлаларга яна бир жумлани қўшиш лозим деб ҳисоблайман.

Суд ҳуқуқ тизимида олиб борилаётган ва судларнинг ҳақиқий адолат қўрғонига айланиб бораётганлигини эътироф этмаслик ҳақиқий ёлғондир!!!

Гиясова Раъно Абдукаримовна,
Сайхунобод тумани, Сайхун қўрғони

Report Page