“Малик” чегара божхона пунктида заргарлик буюмлари тўхтатиб қолинди

“Малик” чегара божхона пунктида заргарлик буюмлари тўхтатиб қолинди

@Sirdaryo
Фото: Вилоят божхона бошқармаси

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси томонидан берилган хабарга кўра, 2019 йил 15 август куни соат тахминан 12:30 ларда “Малик” чегара божхона пункти ходимлари томонидан Қозоғистондан Ўзбекистонга пиёда кириб келган Қозоғистон Республикаси фуқароси М.Р. билан оғзаки савол-жавоб қилинганидан сўнг белгиланган тартибда холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганда, унга тегишли бўлган қора рангли чарм қўл сумкаси ичдан йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган инспекторнинг оғзаки сўровида айтилмаган, 1 граммнинг таҳминий қиймати 25 000 (йигима беш минг) сўмлик умумий таҳминий қиймати 43 222 500 ( қирқ уч милион икки юз йигирма икки минг беш юз) сўмлик умумий оғирлиги таҳминан 1440,75 гр, жами 196 (бир юз тўқсон олти) дона шундан:

Фото: Вилоят божхона бошқармаси
Фото: Вилоят божхона бошқармаси

1. 32 (уттиз икки) дона ҳар-хил кўринишдаги тахминан оғирлиги 174,75 гр эркаклар узуги;

2. 42 (қирқ икки) дона ҳар-хил кўринишдаги тахминан оғирлиги 212,40 гр аёллар узуги;

3. 44 (қирқ тўрт) дона ҳар-хил кўринишдаги тахминан оғирлиги 168 гр аёллар занжирига тақиладиган кулон;

4. 16 (ўн олти) дона ҳар-хил кўринишдаги тахминан оғирлиги 181,65 гр аёллар занжири;

5. 16 (ўн олти) дона ҳар-хил кўринишдаги тахминан оғирлиги 174,85 гр эркаклар занжири;

6. 2 (икки) дона ҳар-хил кўринишдаги тахминан оғирлиги 35,40 гр аёллар билак узуги;

7. 41 (қирк бир) жуфт ҳар-хил кўринишдаги тахминан оғирлиги 300,50 гр аёллар зираги;

8. 3 (уч) дона ҳар-хил кўринишдаги тахминан оғирлиги 194,50 гр аёллар қўл соати каби товар моддий бойликларини ҳеч қандай ҳужжатларсиз йўловчи божхона декларациясида кўрсатмаган яшириб олиб келганлиги аниқланди.

Сизнинг рекламангиз учун жой!

Фуқаро М.Р. ўз тушунтириш хатида умумий оғирлиги 1440,75 гр бўлган жами 196 (бир юз тўқсон олти) дона оқ-кулранг металдан ясалган кумуш қимматбаҳо металига ўхшаш бўлган товар моддий бойликларини Қозоғистон Республикаси Олмаота шаҳридаги бозордан Ўзбекистон Республикаси Олой бозорида қайта сотиш учун 450 000 (тўрт юз эллик минг) қозоқ тенгесига сотиб олганлигини, ушбу номи юқорида келтирилиб ўтилган товар моддий бойликларни йўловчи божхона декларациясида кўрсатган тақдирида ушбу товар моддий бойликлари учун божхона тўловлари тўланиши лозимлигини билганлиги сабабли, божхона назорати ва кўригидан яшириб олиб Ўзбекистон Республикасига олиб кирмоқчи бўлганлигини маълум қилди.

Фото: Вилоят божхона бошқармаси
Фото: Вилоят божхона бошқармаси

Хозирда аниқланган холат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.


Report Page