СИРДАРЁДА СПОРТ ВА САЁҲАТ

СИРДАРЁДА СПОРТ ВА САЁҲАТ

@Sirdaryo
Фото: Анвар Туйчиев / Telegram

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан илгари сурилган “Ёшларнинг маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари ва китоб ўқишга бўлган қизиқишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган 5 та ташаббуснинг иккинчи йўналиш ижросини таъминлаш ёшлар ўртасида велоспорт турини ривожлантириш, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, турли спорт мусобақаларни оммалаштириш, уларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга кўмаклашиш, шунингдек, ўзаро маданий-спорт алоқаларни йўлга қўйиш, ёшларни спорт тадбирларига оммавий жалб қилиш мақсадида ташкил этилди.

Фото: Анвар Туйчиев / Telegram

Шу муносабат билан жорий йилнинг 14 август куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти Кенгаши ташаббуси билан Гулистон шаҳридаги хусусий тадбиркор Аслиддин Хасанов билан ҳамкорликда Велоспорт тури бўйича тадбир ташкил этилди.

Фото: Анвар Туйчиев / Telegram

Велоспортни ташкил этишдан асосий мақсад ёшларни амалий спорт мусобақаларига кенг жалб этиш орқали уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, ўзаро маданий-спорт алоқаларини йўлга қўйиш ҳамда ёшларни спорт ўйинларига оммавий тарзда жалб қилиш, жисмоний тарбия ва спортни ёшларни кундалик турмуш хаётига муҳим вазифа сифатида киритиш Соғлом турмуш тарзига риоя қиладиган ватанпарвар, масъуллиятли, баркамол авлодни тарбиялашдан иборатдир.

Фото: Анвар Туйчиев / Telegram
Сизнинг рекламангиз учун жой!
Фото: Анвар Туйчиев / Telegram

- Обод шаҳримизда ташкил этилаётган спорт мусобақаларининг ҳар бири инсонни руҳлантиради ва келажакка шаҳдам қадамлар сари етаклайди. Хусусан, асосий кўчамизда ташкил қилинган велосипедда учиш бўйича ҳар хил спорт тадбирлари ҳам бунга яққол мисолдир. Бугун фарзандларимни мана шундай имкониятлар ва шароитлардан тўлқинланиб бахтиёр сайр қилиб юрганлигини кўриб, бир ўзбек онаси сифатида фахрланиб кетдим. Қанийди мен ҳам ёш бўлиб қолганимда деган фикрлар ҳам ўтди хаёлимдан. Бироқ эндиликда ёшларимизнинг фаоллиги ҳам, мана шундай эътиборлардан унумли фойдаланаётганлиги ҳам бизнинг бахтимиздир, - дейди Мамлакат опа Матёқубова.

Фото: Анвар Туйчиев / Telegram

Эътибор берганингиздек Сирдарёлик ёшлар ўз вақтларини мазмунли спорт билан ташкил этишмоқда. Марҳамат сиз ҳам Гулистонга келинг ва фаол ёшлар қаторида автомобилсиз шаҳарни саёҳат қилинг.

Бизни кузатишда давом этинг...

Анвар Туйчиев,

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти Кенгаши Матбуот котиби

Report Page