СИРДАРЁДА ХОТИН-ҚИЗЛАР ТАДБИРКОРЛИК МАРКАЗИ ЎЗ ИШ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

СИРДАРЁДА ХОТИН-ҚИЗЛАР ТАДБИРКОРЛИК МАРКАЗИ ЎЗ ИШ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

@Sirdaryo
Фото: Вилоят адлия бошқармаси

Мамлакатимизда барча соҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ҳар бир ислоҳот қонун билан мустаҳкамланиб, халқимизнинг турмуш фаровонлигини ошириш устувор вазифа этиб белгиланмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 мартдаги ПҚ-4235-сонли “Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори хотин-қизларнинг турмуш шароитларини яхшилаш, ўз тадбиркорлигини йўлга қўйишлари учун кенг имконият ва шароитлар яратиб беришга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.

Сизнинг рекламангиз учун жой!

Мазкур қарор ижроси доирасида вилоятларда Хотин-қизларнинг тадбиркорлик марказлари ташкил этилмоқда.

Ушбу марказларнинг асосий мақсади хотин-қизларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш, мамлакатда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларда иштирокини янада фаоллаштириш, хотин – қизларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришга кўмаклашишдан иборатдир.

Фото: Вилоят адлия бошқармаси

Куни кеча Сирдарё вилояти хотин-қизлар тадбиркорлик маркази нодавлат нотижорат ташкилоти давлат рўйхатидан ўтказилди. Сирдарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Сафарбой Тоғаев ҳисоб рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги Гувоҳномани ташкилот раҳбари Гулнора Бобоевага тантанали равишда топширди.

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси

Report Page